Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети
Download 1.33 Mb.
|
Met LABORATORIYA met
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎРГАНИШ ОБЪЕКТИ
Лаборатория иши №8
Чизиқли ўлчаш воситалари микрометрда ўлчаш. ДАРСНИНГ МАҚСАДИ: Асосий метрологик тушунчалар, ўлчов ва контроль принципи, уларнинг асосий қисмлари, ўлчов техникаси ҳақида тушунча ҳосил қилишва баъзи деталларни ўлчамларини аниқлаш, ўлчов асбобларини аниқлик даражаларини ҳисоблашни машқ қилиш. ЎРГАНИШ ОБЪЕКТИ: микрометр, баъзи ўлчамларини аниқлаш лозим бўлган деталлар. ИШНИ БАЖАРИЛИШИ: Асосий метрологик тушунчалар ва ўлчов асбоблари тўғрисида берилган материаллар билан тўла танишиб чиқиш. Берилган деталларни ўлчамларини аниқлаш ва хатоликларни ҳисоблашни машқ қилиш. Берилган ва микрометрларни аниқлик даражасини топинг. Ўлчаш вақтида юзага келадиган хатоликлар сабабларини аниқлаш. Текст охирида берилган саволларга тўла жавоб ёзинг, жадвалда берилган топшириқни бажаринг. Ҳисобот ёзинг ўлчаш натижаларини кўрсатинг. МИКРОМЕТР Бу контрол ўлчов асбоби билан ишланаётган буюмнинг узунлиги, кенглиги, қалинлиги ва сиртқи диаметрлари 0,01 мм гача аниқлик билан ўлчанади. Микрометрнинг асосий қисмлари расмда кўрсатилган. Товон/2/ қўзғалмас цилиндрик стержендан иборат бўлиб, ўлчайдиган юзаси /10/ силликланган бўлади. Микрометрнинг танаси трубка кўринишида ясалган ва сиртқи юзасига чизиқ чизилган, бу бу чизиқ миллиметр ҳам миллиметрларга бўлинган. Тананинг ичига гайка /резьбали трубка/ бириктирилган, микрометрик винт шу гайка ичига бураб киритилади. Микрометрик винт стержен кўринишида бўлиб, чап томондаги текис қисми шпиндель деб аталади, шпинделнинг учида /торецида/ ўлчайдиган ясси силлиқ юзаси /10/ бор. Стерженнинг ўнг томонидаги қисмига қадами 0,5 мм га тенг бўлган майда аниқ резбалар қўйилган. Стержен кичикроқ текис конус шакли берилган ва шу конуснинг айланаси чизиқлар билан 50 та тенг қисмга бўлинган. Ўлчанадиган детални товон билан шпиндел орасига қисган вақтда қисувчи винтни ортиқча бураб юбориб детални шикастламаслик ёки пачоқ қилиб қўймаслик учун барабаннинг учига трешчотка деб аталадиган махсус мослама ўрнатилади. Трешчотка деб аталадиган махсус мослама ўрнатилади. Трешчотка қалпоқ /каллак/ дан иборат бўлиб барабанни айлантиришга ва микрометрик винт шпинделини суриб ўлчанадиган детални қисиб қўйишга ёрдам беради. Деталь керагича кисилгандан кейин трешчотка винтни айлантиришдан тухтайди,ва узи салт айланиб узига хос карсиллаган овоз чикаради. Микрометр барабани бир йула икки хил харакатланади,яьни уз ук агрофида ва ук буйича узунасига харакатланади.Барабандаги 50 булакдан ,микрометрик винт резьбасининг кадами 0,5 мм га тенг.Демак,микрометрик винт бир булакка /I/50 кисмга /айлантирилганда барабан узунасига 0,5:50 0,01 мм масофасига силжийди.Микромегрик винт бир марта Тула айлантирилганда барабан 0,5 мм га, винт икки марта Тула айлантирилганда 1 мм га уч марта Тула айлантирилганда эса 1,5 мм силжийди ва хоказо. 1-расм 1- скоба; 2-товон; 3-шиндель; 4-махкамловчи халка; 5-стебель; 6-барабан; 7- шпинделли микрометрик винт; 8-барабан каллаги; 9-трешнотка; 10-улчаш юзалари. Унг томондан микрометр билан улчаш мисоллари берилган: 5,67 мм, 8,82 мм, 12,44 мм. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling