Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Download 1.33 Mb.
bet8/14
Sana11.10.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1698743
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Met LABORATORIYA met

Лаборатория иши №7


Тайёр маҳсулот сифат кўрсаткичларининг тавсифи.
Ишнинг мақсади:1. Маҳсулот сифатини бошқариш жараёнлари ва уларни тузилиш хусусиятлари.
2.Сифатни бошқаришнинг тамойил шакли
3. Сифатни бошқаришнинг мажмуавий тизимлари ва маҳсулот сифатининг аниқлаш усуллари.


1.Маҳсулот сифатини бошқариш жараёнлари ва уларни тузилиш хусусиятлари.
Аввало маҳсулот сифатини бошқариш жараёнларини ва уларни тузулиш хусусиятларини ўрганишдан олдин сифат тушунчасига тўхталамиз. Сифат тушунчаси кўп қиррали кўп маъноли фалсафий тушунчадир. Америакнинг кўпчилик компаниялари ”Гўзаллик кузатиб турувчининг кўз олдида намоён бўлади”, яъни ҳар бир инсон сифатга ўз нуқтаи назаридан қарайди деган хулосага келишган. Демак, сифатни бошқариш мукаммалликка эришилиди дегани эмаси, у бозор талабига жавоб берувчи сифатга эга бўлган маҳсулотни самарали ишлаб чиқишдиръъ. ДЖуран сифатни “фойдаланишга ярайди деб белгилайди”. Флипп Троспи сифатн талабларга тўғти келиши деб таъкидлаганъъ.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009-йил 19-июнда қабул қилинган ъъРеспублика корхонларида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисидагиъъ қарори ижроси таъминлаш ҳисобидан эришилди. Иқтисодиётни кўламида эса бу тушунчага ъънозикларнинг нозигиъъ деб аталади. Бу фикр ва мулоҳазалар умумишлаб жамланганда ъъСифат – бу қўшилган ва кутилган талабларни маҳсулотнинг йиғилган тавсифлари орқали қониқтиришъъ деган хулоса келиб чиқади. Истеъмолчининг кутилаётган талабларини қониқтиш, бозорда ўз мавқеига эга бўлиш учун ишлаб чиқарувчидан қуйидагиларни талаб қилади:
1. Янги маҳсулотларни;
2. Янги технологияларни;
3. Янги бошқарув усулларини;
4. Янги унсурларни тадбиқ этилиши;
Бу нарсаларни тадбиқ этиш эса ишлаб чиқарувчи компания ва фирмалар орасида
рақобатни юзага келтиради, бу эса ўз навбатида тараққиётнинг асосий омили ҳисобланади. Сифат тушунчасини англаб етиш ва уни ишлаб чиқаришда таъминлаб бериш ҳар бир ташаббускор учун долзарб вазифадир. Бозор иқтисодиёти ривожланаётган давлатларда кўриниб турибдики, асосий восита сифаторқали:
•Ҳамма кўринишдаги ресурслар ҳаражатини мувофиқлаштириш;
• Ишлаб чиқаришдаги сарф-ҳаражатларни камайтириш, ишлаб чиқаришни ошириш;
• Маҳсулотга қўйилган барча талабларни бажариш;
• Истеъмолчининг кутаётган талабини рўёбга чиқариш;
• Истеъмолчи билан ишлаб чиқарувчининг орасидаги алоқа ва муносабатларини
таъминлаш;
• Ишлаб чиқариш бошқарувини ва хизмат кўрсатиш жараёнларини доимо
мураккаблаштириш;
•Нафақат ишлаб чиқарувчини, истеъмолчининг кам талабини тўлиқ қондириш
имкониятини беради.
Маҳсулот сифати қуйидагилар билан таърифланади:
•Хизматга яроқлилиги;
• Ишончлилиги (хавсизлиги, узоқ муддатга фойдаланишлилиги, сақлашлиги, таъмирлашга яроқлилиги);
• Фойдаланиш тавсифи;
• Ташқи эстетик кўриниши;
• Ишлатишдаги қулайлиги;
Сотув олди ва кейинги хизмат кўрсатиш ва бошқалар.
Маҳсулот сифати кўп сонли ва ҳар хил техник иқтисодий, ижтимоий, технологик хусусиятлар
омилига боғлиқ. Шартли равишда бу омиллар 3 гуруҳга бўлинади.
1. Материал-техник (ишлаб чиқариш асбоб ускунлари, дастгоҳлар ишлаб чиқаришни техник ва метролог таминоти, синов ва назоратнинг услуб ва возиталари, ишлатиладиган материаллар, бин ова қурилмалар);
2. Инсон омили (малакаси профессионал билими, ўз ишига бўлган қизиқиши);
3. Маъмурий (ташкилотнинг умумий ишлаб чиқариш фаолиятини ва қисми сифат бошқарувини ташкил этиш).
Умуман олганда, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини юқори даражада ушлаб туриш таъминлаш комплекс муаммодир. Фақат илмий асосланган ҳолда тизим ва комплексли бир вақтда ва ўзаро боғлиқ бўлган техник , ташкилий, иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий тадбирлар ёрдамида тез ва аниқ ҳолатда маҳсулот сифатини мукаммаллаштириш мумкин. Сифатни бошқариш назариясини ишлаб чиқишга атоқли олимлар П.Л.Чеблиев , М.Ляпунов, И.Т.Венский, А.М.Длин, У.А.Шукарт, э.Демин, А.Фейгенбуанлар катта хисса қўшганлар. Сифатни бошқариш замонавий назарияси шундан келиб чиқадики, сифатни бошқариш бўйича фаолият маҳсулот ишлаб чиқарилгандан кейин самарали бўлиши мумкин эмас. Бу фаолият маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида амалга оширилиши лозим.
Маҳсулот сифатини бошқариш жараёни қуйидагилардан иборат:
• Сифатни бошқариш дастурини ишлаб чиқариш ва уни амалга оширишни режалаштириш;
• Маҳсулот сифатига таъсир қилувчи ҳар қандай бошқарилаётган жараён ҳолати ҳақида ахборот олиш ва уни таҳлил қилиш;
• Сифатни бошқаришга оид қарорлар қабул қилиш объектга қилинадиган бошқарувчи таъсирларни тайёрлаш;
• Бошқарувчи таъсирларни чиқариш;
• Бошқарувчи таъсирлар юзага келтирган маҳсулот сифати кўрсаткичларининг
ўзгаришлари ҳақида информатсия олиш ва уни таҳлил қилиш;
Маҳсулотнинг ҳақиқий сифати тўғрисидаги маълумот режалаштирилган сифат
кўрсаткичлари билан солиштирилади. Қиёслаш натижалари бўйича сифатни сақлаб туриш ёки кўтариш бўйича чора-тадбирлар бўйича ишлаб чиқарилади ва амалга оширилади.Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар маҳсулот сифатига таъсир этувчи турли омиллар ўзгартирилишини назарда тутади. Бу омилларни техникавий, ташкилий, иқтисодий ва ижтимоийларга ажратиш мумкин. Техникавий омиллар технологик жиҳозлар, ускуналар, асбоб ва назорат воситалар ҳолати, дастлабки материаллар, хом-ашё ва жамловчи буюмлар сифати, техникавий ҳужжатлар ва бошқалар ҳолати ва сифатидан иборат.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling