Termiz – 2023 reja: Investitsiya va investitsion muhit to‘g‘risida Investitsion jozibadorlik O‘zbekistondagi investitsion muhit Xulosa Foydalanilgan adabiyotlar
Download 105.95 Kb.
|
1 2
Bog'liqInvestitsiya tahlili
- Bu sahifa navigatsiya:
- Termiz – 2023
Termiz Davlat Universiteti Iqtisodiyot va turizm fakulteti Iqtisodiyot (tarmoqlar va sohalar bo‘yicha) ta’lim yo‘nalishi 3-kurs 5-11 guruh talabasi Ne’matullayev Azizbekning Investitsiyalar tahlili fanidan tayyorlagan taqdimoti “Investitsion muhitni belgilab beruvchi omillar” Termiz – 2023 REJA: 1. Investitsiya va investitsion muhit to‘g‘risida 2. Investitsion jozibadorlik 3. O‘zbekistondagi investitsion muhit Xulosa Foydalanilgan adabiyotlar Жаҳонда хорижий капитални жалб этиш бўйича мамлакатлараро кескин кураш кетмоқда. Хорижий инвестициялар ҳажми, унинг сифати ва қулай шартлардан фойдаланиш борасида ривожланган мамлакатларда йилдан-йилага инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлашга хизмат қиладиган инновацион инструментларнинг турли кўринишлари яратиб келинмоқда. Шулар қаторида, иқтисодий ривожланиши бошқа давлатларга қараганда тез суръатларда ўсиб бораётган, товар ва хизматлари дунёнинг барча ўлкаларида тарқалган, бугунги кунда учта энг кўп тарқалган сўз – “Made in China”, дея эътироф этилаётган, қанчадан қанча иқтисодчи олимлар томонидан ўрганилган лекин ҳали бу тажрибалардан тўлиқ фойдаланиш масаласига келганда намоён бўлмаётган Хитойнинг инвестицияларни жалб қилиш борасидаги ютуқлари ва бунинг омилларини кўриб чиқамиз. Инвестицион муҳитни яхшилашга қаратилган давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: – инновацион ва тадқиқот фаоллиги, ахборот технологиялари соҳасида биринчи тоифадаги тадқиқот марказларини қўллаб-қувватлаш; – технопарк ва инновацион кластерларни ташкил этиш; – хорижий инвесторлар учун қулай бўлган инфратузилма ва молиявий шароитларни шакллантириш. Улар қаторига: саноат корхоналарини қуриш учун ер участкаларини, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари ва касбий тайёрлаш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш учун грантларни, ер участкалари, бино ва технологик ускуналарни харид қилишга кетган харажатларни қоплаш учун капитал субсидияларини, солиқ имтиёзларини бериш; – инвестицион жараёнлар инфратузилмаларини ривожлантириш учун давлат-хусусий шерикчилик институтини шакллантириш. Юқоридагиларни барчаси инвестицион жозибадорлик билан чамбарчас боғлиқдир. Инвестицион жозибадорлик бу мамлакатнинг инвестиция фаолиятини амалга ошириш (резидентлар ва норезидентлар) учун яратиб берган имкониятлари яъни: - Сиёсий; - иқтисодий; - ҳуқуқий жиҳатдан қулай ва ишончлилигидир. Умуман олганда, ҳудуднинг инвестицион салоҳиятини унинг иқтисодий сиёсати билан белгиланган, ҳудуднинг ички ва жалб қилинган иқтисодий ресурсларини қулай инвестицион муҳитда инвестицион фаолиятни амалга ошириш имкониятлари йиғиндиси сифатида кўриш мумкин. Download 105.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling