Termiz – 2023 reja: Investitsiya va investitsion muhit to‘g‘risida Investitsion jozibadorlik O‘zbekistondagi investitsion muhit Xulosa Foydalanilgan adabiyotlar


Мамлакатимизда инвестиция муҳитини янада янги босқичга олиб чиқиш мақсадида


Download 105.95 Kb.
bet2/2
Sana13.11.2023
Hajmi105.95 Kb.
#1769339
1   2
Bog'liq
Investitsiya tahlili

Мамлакатимизда инвестиция муҳитини янада янги босқичга олиб чиқиш мақсадида 2019 йил 28 январда
ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг «Инвестиция ваташқисавдосоҳасидабошқарувтизиминитакомиллаштиришчора-тадбирларитўғрисида»ги
ПФ-5643-сон фармони
га асосан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан инвестицион муҳитнинг жозибадорлигини ошириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 2018 йил
2 августда эълон қилинди. Ушбу фармонга кўра:
• Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик уч йиллик виза олиш ва унинг амал қилиш муддатини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтириш ҳуқуқи берилди;
• чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдори 30 фоиздан
15 фоизгача камайтирилди;
• чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг иштирокчиси сифатида хорижий юридик шахс қатнашиши шартлиги тўғрисидаги талаб ҳам бекор қилинди;
• чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам миқдори 600 миллион сўмдан (камида 76 минг доллар)
400 миллион сўмгача (50 минг долларга) камайтирилди;
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мамлакат иқтисодиётининг устувор соҳаларига катта миқдорда инвестиция киритган чет эл фуқароларига “Фахрий фуқаро” мақомини бериш тартибини жорий этиш бўйича таклифлар киритиши талаб қилинди;
• қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини 50 йилгача муддатга, лекин аризада кўрсатилганидан кам бўлмаган муддатга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун узоқ муддатли ижарага бериш;
• кўчмас мулк объектларини (меҳмонхоналар, савдо объектлари, маданий-кўнгилочар мажмуалар, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, таълим ва тиббиёт ташкилотлари, йўл инфратузилмаси ва бошқалар) қуриш учун ер участкаларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини ауксион орқали сотиш.

Ушбу ишларнинг мантиқий давоми сифатида 2022 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида «иқтисодиётимизга шу йилнинг ўзида 8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди, экспортимиз эса, 19 миллиард долларга етди. Биз сўнгги олти йилда инвестициялар ҳажмини ялпи ички маҳсулотнинг 30 фоизидан оширишга эришдик.» деб такидлар экан қуйидаги устувор йўналишлар бўйича топшириқлар бериб ўтди:
- Янги йилдан бошлаб ҳар бир ҳоким ўз туманига 40-50 миллион доллар хусусий инвестицияларни олиб келиши керак бўлади.
- Вазирлар фақат давлат маблағини сарф қилмасдан, ўзлари ҳам ташаббус кўрсатиб, хусусий инвестицияларни жалб қилишлари лозим. Масалан, давлат-хусусий шериклик орқали қишлоқ, сув, ўрмон хўжаликлари, транспорт соҳаларига бемалол йилига 1 миллиард долларгача сармоя олиб келиш мумкин.
- Келгуси йили 70 та янги мактаб қурилади, 460 та мактаб кенгайтирилади. Хусусий инвестициялар иштирокида 100 та мактаб қуриш лойиҳалари бошланади, келгуси беш йилда уларнинг сонини 1 мингтага етказамиз.
- Иқтисодиётимиз барқарор ривожланиши учун энергетика соҳасига 25-30 миллиард доллар инвестиция керак. Бунга фақатгина хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали эришиш мумкин.
- Умуман, келгуси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади. Ушбу мақсадларда 2 миллиард доллар миқдорида инвестиция жалб қилинади. Бунинг ҳисобидан уларнинг 60 фоиз электр ва газ истеъмоли “яшил энергия”га ўтказилади.
- Келгуси йили қарийб 30 миллиард доллар сармоя жалб қилинади, шундан 25 миллиард доллар хусусий инвестициялар бўлади. Жумладан, умумий қиймати 8 миллиард долларлик 300 дан зиёд лойиҳани ишга туширамиз ва яна 40 та янги йирик лойиҳа бошланади.

Ўзбекистон Республикасининг инвестиция жараёнлари 2022 йил биринчи 6 ойлик якунлари ва
2023 йил январь ойи якунлари бўйича кўрсаткичлар:
Aholi jon boshiga asosiy kapitalga o'zlashtirilgan investitsiyalar (yillik)15/06/2022
PDF
Asosiy kapitalga o‘zlashtirilgan investitsiyalar (yillik)15/06/2022
PDF
Asosiy kapitalga o‘zlashtirilgan investitsiyalar (yillik)15/06/2022
PDF
Moliyalashtirish manbalari bo'yicha asosiy kapitalga o‘zlashtirilgan investitsiyalar tarkibi (chet el investitsiyalari va kreditlari)15/06/2022
PDF
Investitsiyalar va qurilish faoliyatining asosiy ijtimoiy-iqtisodiy ko'rsatkichlari (joriy narxlarda, mlrd. so'm)15/06/2022
PDF
Asosiy kapitalga investitsiyalarning asosiy fondlar turlari bo`yicha tarkibi15/06/2022
PDF
Moliyalashtirish manbalari bo'yicha asosiy kapitalga o‘zlashtirilgan investitsiyalar tarkibi (Korxonalar va aholining o'z vositalari)15/06/2022
PDF
Moliyalashtirish manbalari bo'yicha asosiy kapitalga o‘zlashtirilgan investitsiyalar tarkibi(Qabul qilingan mablag'lar)15/06/2022
PDF
Moliyalashtirish manbalari bo'yicha asosiy kapitalga o‘zlashtirilgan investitsiyalar tarkibi (banklarning kreditlari va boshqa qarz mablag'lari)15/06/2022
PDF
Moliyalashtirish manbalari bo'yicha asosiy kapitalga o‘zlashtirilgan investitsiyalar tarkibi (davlat byudjeti)15/06/2022
PDF
Aholi jon boshiga asosiy kapitalga o'zlashtirilgan investitsiyalar (ming so'm)19/01/2023
PDF
Asosiy kapitalga o'zlashtirilgan investitsiyalar (joriy narxlarda, mlrd. so'm)19/01/2023
PDF
Asosiy kapitalga o'zlashtirilgan investitsiyalar (o‘sish sur‘ati, %)19/01/2023
PDF
Ҳулоса

Бугунги халқаро майдондаги сиёсий ва иқтисодий қарамақаршиликлар, шунингдек, мамлакатимизнинг қуйлай геосиёсий ва геоиқтисодий жойлашуви ҳамда инвестицион муҳитнинг янги босқичга олиб чиқилаётганлиги боис фуқаролар ва хорижий инвесторларнинг инвестиция маблағларини жалб қилиш ва ўзлаштириш учун қулай шароитни юзага келтирмоқда.
Мисол учун, халқаро ҳамжамиятнинг Марказий Осиё ва Кавказ орти мамлакатлари хусусан, Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бормоқда, яъни Россия-Украина муносабатларининг кескинлашуви фонида Америка ва Европа давлатлари Россия бозорларидан аста-секин чиқиши ва Ўрта Осиё мамлакатлари бозорига қизиқиш билдираётганлиги ёки Япониянинг Ўзбекистонга катта миқдорда имтиёзлар ажратишини инобатга олсак, бу мамлакат учун қулай иқтисодий вазиятдир.
Бу вазиятдан оқилона фойдаланиш яъни дунёнинг етакчи компаниялари (McDonald’s, Burger King, Starbucks, Adidas, Nike, Kawasaki, Suzuki, Toyota ва бошқа) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янги иш ўринларини яратиш муҳум деб ҳисоблайман.
Келинг биргина McDonald’sни олиб кўрайлик, мамлакатимизда етарлича чорвачилик маҳсулотлари етиштирилиши, қишлоқ хўжалигида картошка маҳсулотини етиштириш учун ер майдонлари ва бой тажриба мавжудлигини инобатга олсак ушбу McDonald’s маҳсулотлари (бургерлар, картошка фрилари, товуқ ва балиқ сендвичлари ва бошқалар) арзон ва сифатли тайёрлаш ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш имконини беради.
Ёки дунёга машҳур спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи Adidas компанияси олиб кўрайлик, мамлакатимиз азалдан пахта етиштиришга ихтисослашган. Бугунги кунда кластерларнинг жорий этилиши натижасида юқоридаги компания кластер билан шартнома тузиш ва/ёки ўзи кластер сифатида фаолиятни амалга оширса, энг аввало мамлакатимизда етиштирилган пахта ярим тайёр маҳсулот эмас балки тайёр маҳсулот сифатида ички ва ташқи бозорга йўналтирилади, маблағ мамлакат ичида қолади ва энг асосийси ишсиз аҳоли иш билан таъминланиши натижада мамлакатимизда бандлик муносабатлари юқори кўрсаткичга эрилишини кўришимиз мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар
1.
https://president.uz/uz/lists/view/5774
2. https://lex.uz/docs/-46641422
3. https://1ppa.ru/uz/kniga-dohodov-i-rashodov/vidy-lizinga-sushchnost-formy-i-vidy-lizinga-formy-i-vidy/
4.
https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/investments
5.
https://miit.uz/ru/opendata
Download 105.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling