1990-йил 20-январда Тошкент шаҳар фаоллари билан йиғилиш ўтказди


Download 40.12 Kb.
bet1/13
Sana18.06.2023
Hajmi40.12 Kb.
#1581152
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
4 мавзу кирил


Ўзбекистоннинг Биринчи раҳбари Ислом Каримов мустақиллик остоналарида, яʼни 1990-йил 20-январда Тошкент шаҳар фаоллари билан йиғилиш ўтказди. Унда Тошкентни юксак маданиятли шаҳарга айлантириш кераклиги, замондошларини эмас, келажак авлод ҳам у билан ҳақли равишда фахрланадиган шаҳарга айлантириш масаласи қўйилди. Ушбу йиғилишда Ислом Каримов шундай деган эди: “Тарихимиз учун ҳам, ҳозирги кун учун ҳам ўзбек ишчиларининг, ўзбек деҳқонларининг, ўзбек зиёлиларининг уялишларига ҳеч бир асос йўқ. Аксинча, улар жуда оғир синовларга, баʼзан эса ноҳақ синовларга қарамай, ўзларининг машаққатли ишларини муносиб равишда адо этиб келмоқдалар, бу билан улар ҳақли равишда фахрланишлари мумкин”.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримовнинг 1994-йил 23-апрелдаги фармони асосида “Маʼнавият ва маʼрифат” жамоатчилик маркази ташкил этилди. Бу, ўз навбатида, республикада маʼнавий ва мафкуравий ишларни юксалтиришда катта аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000-йилнинг 2-июнидаги “Республика маʼнавият ва маʼрифат кенгашини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони эса мамлакатимизда маʼнавий-маʼрифий ислоҳотларни изчил амалга ошириш, миллий истиқол ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини халқимиз онги ва қалбига сингдириш борасида улкан ишларни амалга оширишга қаратилган муҳим дастур бўлди.


Маʼнавий соҳадаги ўзгаришларнинг кенг кўлами, айниқса, сўнгги уч йилда янада аниқ намоён бўла бошлади. Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини бажарувчи, мамлакат Бош Вазири Ш.М.Мирзиёев “Таʼлим ва маʼрифат-тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл” номли маʼрузасида (2016-йил 18-октабр) шундай деган эди: “Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқларнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан-авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир ”.


Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш билан бир вақтда маʼнавий меросни, маданий қадриятларни тиклаш ва уларни халққа етказиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.Ўзбек халқи мустақил тараққиёт йилларида иккита ренессансни (яʼни буюк ривожланишни) ўз тарихига муҳрлаб қўйди. Биринчи уйғониш даврида (9-12-асрлар) илмий ва диний билимларнинг уйғунлиги асносида дунёни ларзага келтирадиган буюк кашфиётлар қилинди. Юртимиз илм-фан ўчоғига айланди. Ибн-Сино, Форобий, Ал-Хоразмий, Беруний каби мутафаккирлар табий-илмий билимларни янги сифат босқичига кўтарган бўлсалар, Ат-Термизий, Мотуридий, Имом Бухорий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Нажмиддин Кубро каби уламолар ислом динини миллий ғоя ва қадриятларимизга уйғун ҳолда ривожлантирдилар. Имом Бухорий мусулмон дунёсида “ҳадис илмининг султони” сифатида эʼтироф этилди. Ислом динидаги ҳанафий мазҳаби, яссавия, кубровия, нақшбандия тариқатлари ўзбек халқининг миллий ғоясига мос ҳолда ривож топди, юртимиз ислом илмининг марказига айланди.


Иккинчи уйғониш 14-16- асрларда ўзбек давлати дунёда энг ривожланган, кучли ва адолатли давлатга, Амир Темурнинг “Куч адолатдадир” ғояси эса мамлакатнинг ҳаракат дастури ва амалиётига айланди. Алишер Навоий каби буюк алломалар комил инсон ғоясини фан даражасига кўтарди. Бугун ғарб олимлари 500 йил олдин ўрганилган инсон омили, инсон ҳуқуқи масаласини антропология фани таркибида катта қизиқиш билан ўрганишмоқда.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.Каримов томонидан чоп этилган “Юксак маʼнавият – енгилмас куч” номли асарда маʼнавиятнинг мустақил Ўзбекистон учун аҳамиятига шундай тўхталган эди: “Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маʼнавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади”.


Шу сабабли Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти томонидан қадриятлар, урф-одатлар, буюк ота-боболаримизнинг бизга қолдирган меросларини ўрганиш ва тарғиб этиш учун кенг имкониятлар яратилди. Мустақиллик йилларида, хусусан, 1991-йил – Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги, 1992-йил – Бобораҳим Машраб таваллудининг 350 йиллиги, 1993-йил – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллиги, 1994-йил – Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги, 1996-йил – Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги, 1997-йил – Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 100 йиллиги, 1998-йил – Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги, 1999-йил –“Алпомиш” достонининг 1000 йиллиги, 2000-йил – Бурҳониддин Марғиноний таваллудининг 910 йиллиги, 2000-йил - Камолиддин Беҳзод таваллудининг 545 йиллиги, 2001-йил –“Авесто” яратилганлигининг 2700 йиллиги нишонланди.



Download 40.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling