1990-йил 20-январда Тошкент шаҳар фаоллари билан йиғилиш ўтказди


Самарқандда Имом Бухорий номидаги илмий тадқиқот маркази, Тошкент шаҳрида Ислом сивилизацияси маркази барпо этилиши бошланди


Download 40.12 Kb.
bet6/13
Sana18.06.2023
Hajmi40.12 Kb.
#1581152
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
4 мавзу кирил

Самарқандда Имом Бухорий номидаги илмий тадқиқот маркази, Тошкент шаҳрида Ислом сивилизацияси маркази барпо этилиши бошланди. Бундан мақсад – ислом динининг ҳақиқий инсонпарварлик моҳиятини, маʼрифий исломни болаларимиз онгига сингдириш уқтириб ўтилди. Шу йўлда бизнинг буюк аждодларимиз қандай улуғ ишларни амалга оширганликлари ҳақида улар ана шу масканларга келиб ўзлари учун керакли, энг муҳим бўлган билим ва тасаввурларга эга бўлади. Энг асосийси уларнинг қалбида бой тарихимиз, маданий меросимиз билан фахрланиш туйғуси камол топади. Имом Термизий номларидаги илмий тадқиқот марказлари, ислом академияси каби илмий-маʼрифий муассасалар фаолиятини йўлга қўйиш ишлари жадаллаштирилди. Тошкент шаҳрида Ислом сивилизацияси марказининг ташкил этилиши натижасида “Жаҳолатга қарши – маʼрифат” шиори остида кураш олиб боришга имконият яратилди. Демак, Президентимиз ташаббуси билан Самарқандда Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотурудий маркази қошида Калом илми, Фарғонада – Марғилоний марказида Ислом ҳуқуқи мактаби, Бухорода – Баҳоуддин Нақшбанд марказида Тасаввуф, Қашқадарёда Абу Муин Насафий марказида Ақида илми мактаблари ташкил этилди. Энг диққатга сазовор ютуқлардан бири хофизи Қурʼонлар ўртасида республика танловининг ўтказилиши бўлди.

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси кўп миллатли давлатлар қаторига киради. Ҳозирги кунда мамлакатда 136 та миллат ва элатларнинг вакиллари истиқомат қилади, уларнинг умумий манфаатлари билан бирга ўз қадриятлари ҳам бор. Ўзбекистон каби кўп миллатли мамлакатда турли миллатлар манфаатларини уйғунлаштириш, улар орасида тотувликни таʼминлаш тараққиётнинг ҳал қилувчи омилларидан бири ҳисобланади. Миллатлараро тотувлик ғояси сайёрамизда яшаётган 1600 дан зиёд этник гуруҳларнинг тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик асосида тинч-тотув яшаш ғоясидир. Миллатлараро тотувлик ғояси миллатпарварлик ғоясидир. У барча миллат ва элатларнинг тили, урф-одати, анʼаналари, байрамлари ривожланишини талаб этади. Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ғояси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига сингдирилган. Жумладан, бош қомусимизда “Ўзбекистон халқини, миллатидан қатʼи назар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади”, деган муҳим қоида белгиланб қўйилган (8-модда).





Download 40.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling