1990-йил 20-январда Тошкент шаҳар фаоллари билан йиғилиш ўтказди


Мустақиллик йилларида маданият ва санʼатнинг тараққиёти. Бешта ташаббус ва унинг юксак маʼнавий маданиятни таʼминлашдаги ўрни


Download 40.12 Kb.
bet4/13
Sana18.06.2023
Hajmi40.12 Kb.
#1581152
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
4 мавзу кирил

1.4. Мустақиллик йилларида маданият ва санʼатнинг тараққиёти. Бешта ташаббус ва унинг юксак маʼнавий маданиятни таʼминлашдаги ўрни.
Мустақиллик йилларида ёшларимизга бўлган эʼтиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санʼат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш мақсадида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади. Мазкур 5 ташаббус кенг жамоатчилик, айниқса, ёшлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Шуни алоҳида таʼкидлаш лозимки, 5 та муҳим ташаббуснинг ҳар бир йўналиши маʼлум бир соҳани ўз ичига қамраб олади.
Биринчи ташаббус – ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санʼатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеʼдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.
Иккинчи ташаббус – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.
Учинчи ташаббус – аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.
Тўртинчи ташаббус – ёшлар маʼнавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.
Бешинчи ташаббус – хотин-қизларни иш билан таʼминлаш масалаларини назарда тутади.

5 та муҳим ташаббус доирасида мамлакатимиз ёшлари ўртасида китобхонлик анʼанасини янада жонлантириш, китоб мутолаасига кенг эʼтибор қаратиш бўйича амалга оширилаётган саʼй-ҳаракатлар диққатга сазовордир. 2017-йил сентабр ойида таʼлим муассасаларида “Мен севиб ўқиган китоб”, “Енг яхши китобхон” танловлари ташкил этилди. Бунинг учун бюджетдан ташқари маблағлар, хайрия маблағлари ҳисобидан 160 млн. сўм ажратилди. Ҳар бир туман марказларида китоб дўконлари, кутубхоналар очилди ва янги асарлар билан бойитилди.


Давлатимиз раҳбари томонидан 2017-йил 28-июлда қабул қилинган “Маʼнавий-маʼрифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришнинг янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарори билан Республика Маʼнавият ва маʼрифат маркази ташкил этилди. Ушбу марказнинг фаолияти билан боғлиқ асосий вазифаларда, хусусан, миллий ғояни юртимизда яшаётган барча миллат ва элатлар, ижтимоий тоифа вакиллари орасида кенг тарғиб қилиш, бунёдкорлик руҳини ялпи ижтимоий ҳаракатга айлантириш, ёшлар орасида эртанги кунга ишонч туйғуларини кучайтириш бўйича вазифалар белгиланди.


Тарихан олиб қараганда, Ўзбекистон СССР таркибида бўлган пайтдаёқ ўзбек халқининг забардаст дин уламоларининг хотирасини шарафлаб, илмий анжуманлар ўтказиш анʼанаси бошлаб юборилди. Шу ўринда Ўзбекистон ССР Президенти И.Каримов томонидан Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийнинг 1200 йиллигига бағишлаб ўтказилган илмий анжуман (1990-йил 14-сентабр) иштирокчиларига юборилган табригидан қисқа келтириш мақсадга мувофиқ бўлади: “Ўзбекистон ҳукумати мўминларнинг истакларини инобатга олиб, мусулмон дунёсининг энг муқаддас ёдгорликларидан бири – Халифа Усмон “Мушафи”ни улар ихтиёрига қайтариб берди. Қатор тарихий обидалар диний ташкилотлар ихтиёрига ўтказилди. Янги масжидлар очилмоқда. Макка ва Мадинани зиёрат этишга бораётган мусулмонлар кўпайди... Давр шу куннинг зарур муаммоларини ҳал этишга интилиш баробарида она тарихнинг илғор анʼаналаридан сабоқ олишни ҳам тақазо этади”.



Download 40.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling