1990-йил 20-январда Тошкент шаҳар фаоллари билан йиғилиш ўтказди


Олий таʼлим соҳасида қабул қилинган Қонунлар ва уларда белгиланган вазифалар


Download 40.12 Kb.
bet9/13
Sana18.06.2023
Hajmi40.12 Kb.
#1581152
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
4 мавзу кирил

2.3. Олий таʼлим соҳасида қабул қилинган Қонунлар ва уларда белгиланган вазифалар.
1993-йилдан давлат таʼлим стандартлари ишлаб чиқилди ва бакалаврлар тайёрлашда қўлланила бошлади.
Вилоят марказларида ташкил этилган олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, уларнинг илмий интеллектуал имконият ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 1995-йил 31-майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси минтақавий олий ўқув юртларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” махсус қарор қабул қилинди.
Кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида Олий таʼлим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига 329 та таʼлим йўналиши ва 582 та магистратура мутахассислиги киритилди. 2019-2020 ўқув йилида 59 та олий таʼлим муассасасида сиртқи таʼлим, 10 та олий таʼлим муассасасида кечки таʼлим шакли жорий этилди.

Республика олий таʼлим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар сони бакалавриат таʼлим йўналиши бўйича 410 минг, магистратура мутахассислиги бўйича эса 13 минг нафарни ташкил қилиб, 2016-2019-йиллар оралиғида 1,7 бараварга ошди.


2019-2020 ўқув йили учун қабул параметрлари 121 мингтани ташкил этди ва ўтган йилга нисбатан 18 фоизга, 2016-йилга нисбатан эса 92 фоизга ошди. Кейинги йилларда ҳам қабул кўрсаткичларини мунтазам ошириб бориш режалаштирилганини алоҳида таʼкидлаш жоиз.
Республиканинг 16 та олий таʼлим муассасасида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб хорижий олий таʼлим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таʼлим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш фаолияти йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази, Яримўтказгичлар физикаси ва микроелектроника илмий тадқиқот институти, Биофизика ва биокимё институти, Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази ташкил этилди.

Олий таʼлим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таʼлим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таʼлим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 29-апрелдаги фармонига мувофиқ, Халқ таʼлими тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсияси тасдиқланди. Унда 48 та мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича аниқ механизмлар белгиланди. Масалан, 2030-йилга бориб ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича ПИСА халқаро дастури рейтингида Ўзбекистоннинг жаҳондаги етакчи 30 та мамлакат қаторидан жой эгаллаши мақсад қилиб қўйилган.


Шунингдек, сўнгги йиллардаги яна бир ютуқ хориждаги ватандошларимиз илмий салоҳиятидан унумли фойдаланиш масаласига, иқтидорли хорижлик олимларнинг Ўзбекистон олий таʼлим муассасаларида дарс беришларига эʼтибор кучайтирилди. Бу жараёнда илм аҳли ва чет элдаги олимлар ўртасида мустаҳкам ижодий алоқалар ўрнатилди. “Умид”, “Истеʼдод” ҳамда “Ел-юрт умиди” фондлари томонидан илм-фан ва таʼлим соҳаси вакилларига хорижий тажрибани ўрганиш имконияти яратилди. Бунинг натижасида табиат ва техника-технология ҳақидаги фанлар ҳам жаҳон андозаси даражасига кўтарила бошлади. 1997-йилнинг декабрида “Устоз” жамғармаси ташкил топди. Ушбу жамғарманинг асосий вазифаси профессор-ўқитувчилар орасидан юқори малакали педагог-устозларни тайёрлашдан иборат бўлди. Бу жараённи амалга оширишда ривожланган демократик мамлакатларда мавжуд бўлган тажрибалар ўрганилди ва улар татбиқ этилди.


Давлатимиз раҳбарининг 2018-йил 25-сентабрдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Ел-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилди. Ушбу жамғарма чет элларда фаолият кўрсатаётган салоҳиятли олимлар, мутахассислар ва экспертларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга фаол жалб этиш тадбирларини, шунингдек, иқтидорли ёшларнинг ривожланган мамлакатларда таʼлим олиш, етакчи халқаро институтлар ҳамда хорижий ташкилотларда малака ошириш ишларини жадаллаштирмоқда.





Download 40.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling