1990-йил 20-январда Тошкент шаҳар фаоллари билан йиғилиш ўтказди
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАʼЛИМ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР
Download 40.12 Kb.
|
4 мавзу кирил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон раҳбари И.Каримов 1988-йил 20-ноябрда Ўзбекистон ССР Фанлар Академиясида бўлган учрашувда шундай деган эди
- Фанга истеʼдодли ёшларнинг кириб келишини таʼминлаш учун комплекс тадбирлар туркумини амалга ошириш зарур.
- 2002-йил 20-февралдаги фармони
- 1992-йил 2-июлда қабул қилинган “Таʼлим тўғрисидаги” қонун
- 1997-йил 29-августда қабул қилинган “Таʼлим тўғрисида”ги янги қонунни ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг яратилишига сабаб бўлди
- Республикасида болаларга доир давлат сиёсатини Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсияга мувофиқлаштириш
- (2005 ва ундан кейинги йиллар)
2. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАʼЛИМ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР.
2.1. Мустақиллик йилларида илм-фаннинг ривожланиши. “Таʼлим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”нинг қабул қилиниши. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ ёш авлоднинг таʼлим-тарбиясига катта эʼтибор қаратилиб, бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбекистон мустақиллик остонасида турар экан, республика раҳбарияти илм-фанни, таʼлим тизимини ислоҳ қилиш, модернизация қилиш дастлабки вазифалардан бири эканлигини чуқур англар эди. Ўзбекистон раҳбари И.Каримов 1988-йил 20-ноябрда Ўзбекистон ССР Фанлар Академиясида бўлган учрашувда шундай деган эди: “Республика ҳаётининг барча соҳаларида илм-фан мавқейини принсип эʼтибори билан янги сифат даражасига кўтариш республика Фанлар Академиясининг асосий вазифасидир, деб ўйлаймиз. Илм-фан аҳлига буйруқ бериш, қуруқ маʼмуриятчилик, олимларга аппарат ходимлари кабинетларида пайдо бўладиган “ижтимоий буюртмани” рўбарў қилиш даври ўтиб кетди. Ижодий изланишларнинг натижаларини қамраб олган Фанлар Академияси олимларининг асарлари ва тавсиялари республика тараққиётининг истиқболини белгилайдиган келажакдаги ҳисоб-китоблар ва сиёсатнинг пойдевори бўлиши даркор... Фанга истеʼдодли ёшларнинг кириб келишини таʼминлаш учун комплекс тадбирлар туркумини амалга ошириш зарур. Бу борада олий мактабнинг ҳатто умумий таʼлим мактабларининг фаолиятини тубдан қайта қуриш керак”. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида ислоҳотларни бошидан кечирган ва натижасини кўрсата олган соҳалардан бири таʼлим тизимидир. Ўзбекистонда илм-фанга алоҳида эʼтибор қаратила бошланди. Замоннинг тезкор тараққиётига хизмат қилувчи янги фан соҳалари бўйича тадқиқотлар йўлга қўйилди. Табиий ва аниқ фанларни ўқитиш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбекистон Республикасида илм-фанни ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг ўрни беқиёсдир. Шунингдек, республика олий таʼлим муассасаларидаги профессор-ўқитувчилар фаолиятининг салмоқли қисми илмий тадқиқотларга қаратилганлиги ўз самарасини бера бошлади. “Фан, таʼлим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” Ўзбекистонда илму-фан ривожланишида бош мақсадлардан бири этиб белгиланди. 1992-йилда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентининг фармонига биноан Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Олий Аттестация Комиссияси ташкил этилиши муносабати билан Фанлар Академиясининг мавқейи ортди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида” 2002-йил 20-февралдаги фармони илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар сифатига қўйилган талабларга мувофиқ илмий техника ва инновация фаолиятини янада ривожлантиришда, шунингдек, мамлакат илмий салоҳиятидан самарали фойдаланишни таʼминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистон Республикасида 1992-йил 2-июлда қабул қилинган “Таʼлим тўғрисидаги” қонун илгари эришилган муваффақиятларни сақлаб қолишга хизмат қилди. Ушбу қонун ўз вақтида муҳим бўлган бўлса-да, аммо таʼлим тизимини ислоҳ қилишнинг амалий чора-тадбирлари, таʼлим-тарбия ва ўқув жараёнларининг таркибини, босқичларини бир-бири билан узвий боғлаш, яʼни узлуксизликни таʼминлаш муаммоларини еча олмади. Таʼлим тизимидаги йиғилиб қолган муаммолар 1997-йил 29-августда қабул қилинган “Таʼлим тўғрисида”ги янги қонунни ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг яратилишига сабаб бўлди. Шу ўринда таʼкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикасида болаларга доир давлат сиёсатини Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсияга мувофиқлаштириш мақсадида қонунчилик, маʼмурий ва бошқа йўналишларда кўплаб чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Болалар ҳуқуқини тартибга солувчи Ўзбекистон қонун ҳужжатлари тизимини мамлакат Конституцияси, оила кодекси, Меҳнат кодекси, “Таʼлим тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қатор қонунлар ташкил этади. Мустақил давлат олдида турган энг муҳим масалалардан бири эскича тафаккур ва эʼтиқодидан қутилган, истиқлол учун, ўз она юрти учун хизмат қиладиган кадрлар тайёрлаш масаласи бўлди. Эски тузумни аста-секин таг-томири билан тугатиб, батамом янги, жаҳоннинг илғор тараққий этган мамлакатлари йўлидан борадиган ҳақиқий демократик жамият қуриш эндиликда янгича фикрлайдиган қуйидан тортиб юқори тоифадаги кадрларга боғлиқ бўлиб қолди. Гарчи мустақилликнинг илк йилларида Ўзбекистон Республикасида “Таʼлим тўғрисидаги” қонун қабул қилинган бўлсада (1992-йил 2-июлда), 1997-йил 29-30-август кунлари ўтказилган биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ИХ сессиясида “Таʼлим тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрирда) ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинди (29-августда). Мазкур дастурнинг мақсади таʼлим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маʼнавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг Миллий тизимини яратишдир. Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш учун қуйидаги вазифалар белгиланди: – “Таʼлим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ таʼлим тизимини ислоҳ қилиш, давлат ва нодавлат таʼлим муассасалари ҳамда таʼлим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш негизида таʼлим тизимини ягона ўқув-илмий ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил ривожлантиришни таʼминлаш; – таʼлим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга оширилаётган янгиланиш, ривожланган демократик-ҳуқуқий давлат қурилиши жараёнларига мослаш; – кадрлар тайёрлаш тизими муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан таʼминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтариш; – кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш; – таʼлим олувчиларни маʼнавий-ахлоқий тарбиялашнинг ва маʼрифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш; – таʼлим ва кадрлар тайёрлаш, таʼлим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш сифатига баҳо беришнинг холис тизимини жорий қилиш; – янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда таʼлимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг кафолатларини, устуворлигини таʼминловчи норматив, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш; – таʼлим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашувини таʼминлаш, тайёрланаётган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан давлатнинг талабларини, шунингдек, нодавлат тузилмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмаларини шакллантиришнинг механизмларини ишлаб чиқиш; – узлуксиз таʼлим ва кадрлар тайёрлаш тизимига бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан, чет эл инвестицияларини жалб этишнинг реал механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш; – кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш каби вазифаларни амалга оширишни назарда тутади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида мазкур масалаларни қуйидаги босқичларда амалга ошириш режалаштирилди: 1. Биринчи босқич (1997-2001-йиллар) мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, илмий-услубий, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратиш. 2. Иккинчи босқич (2001-2005-йиллар) Миллий дастурни тўлиқ рўёбга чиқариш, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда унга аниқликлар Мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таʼлимига, шунингдек, ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига қараб, табақалаштирилган таʼлимга ўтиш режалаштирилди. Таʼлим муассасаларини махсус тайёрланган малакали педагог кадрлар билан тўлдириш таʼминланди, уларнинг фаолиятида рақобатга асосланган муҳит вужудга келтирилди. 3. Учинчи босқич (2005 ва ундан кейинги йиллар) тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш. Таʼлим муассасаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот базалари янада мустаҳкамланади, ўқув-тарбия жараёни янги ўқув-услубий мажмуалар, илғор педагогик технологиялар билан тўлиқ таʼминланади. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таʼлимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (1998-й.) 204-сонли қарорига мувофиқ касб-ҳунар коллежлари ташкил қилина бошлади. Download 40.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling