1990-йил 20-январда Тошкент шаҳар фаоллари билан йиғилиш ўтказди


Download 40.12 Kb.
bet8/13
Sana18.06.2023
Hajmi40.12 Kb.
#1581152
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
4 мавзу кирил

1999-2000-ўқув йилидан бошлаб – таянч педагогика институтлари ва университетлар талабаларини тайёрлаш дастурига янги таʼлим, касб-ҳунар дастурлари ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш услубиёти бўйича махсус курслар киритилди.
2.2. Таʼлимнинг миллий моделининг шаклланиши, ривожланиши ва соҳадаги муаммолар.
Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари Президентлик фаолиятининг дастлабки кунларидан бошлаб юртимизда инновацион ва креатив фикрлайдиган замонавий кадрлар тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида, юксак маʼнавият эгалари қилиб тарбиялаш, шу мақсадда таʼлим тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эʼтибор қаратиб келмоқда.

Маʼлумки, мураккаб ўтиш йилларида мактаблардаги маʼнавий-маʼрифий муҳит, ўқитувчи касбининг обрўйи, нуфузи пасайиб кетгани, янги давр педагогларини тарбиялаш, педагогика фанини ривожлантириш, инновацион таʼлим технологияларини жорий этишга етарли эʼтибор берилмагани соҳада бир қатор жиддий муаммоларни келтириб чиқарди. Кейинги йилларда ана шу муаммоларни самарали ҳал этиш, кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича мамлакатимизда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан халқ таʼлими тизимига оид 6 та фармон ва қарорлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21 та қарори қабул қилиниб, бу соҳадаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий-меʼёрий асослари мустаҳкамланди. Ота-оналар, жамоатчиликнинг истаклари инобатга олиниб, юртимизда 11 йиллик мактаб таʼлим тизими қайта тикланди. 2017-2019-йилларда республика миқёсида 157 та умумтаʼлим мактаби янгидан қурилди.


2017-2020-йиллар оралиғида ўқитувчиларнинг иш ҳақи ўртача 2,5 баробар оширилди.
Узоқ туманларга бориб ишлаётган педагог кадрлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича аниқ мезонлар белгиланди.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017-йил 30-сентабрдаги Қарорига мувофиқ юртимизда биринчи марта Мактабгача таʼлим вазирлиги ташкил этилди.





Download 40.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling