1990-йил 20-январда Тошкент шаҳар фаоллари билан йиғилиш ўтказди


-йил 24-сентабрда янги таҳрирдаги таʼлим тўғрисидаги қонун қабул қилинди


Download 40.12 Kb.
bet10/13
Sana18.06.2023
Hajmi40.12 Kb.
#1581152
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
4 мавзу кирил

2020-йил 24-сентабрда янги таҳрирдаги таʼлим тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Янги таҳрирдаги таʼлим тўғрисидаги қонун 1997-йилдаги таʼлим тўғрисидаги қонун ва кадрлар тайёрлаш Миллий дастури асосида ташкил қилинди. Унинг асосий фарқи қуйидагилардан иборат:
биринчидан, таʼлим турлари классификацияси кенгайди;
ишлаб чиқаришдан узилган ҳолда (кундузги) ва ишлаб чиқаришдан узилмаган ҳолда (сиртқи, кечки, масофавий);
дуал таʼлим тури-назарий қисм таʼлим масканида олинади, амалий қисм таʼлим олувчининг иш жойида амалга оширилади;
уйдаги таʼлим ва мустақил таʼлим;
ёши катталарга таʼлим бериш;
имконияти чекланган болалар учун инклюзив таʼлим;
экстернат – яʼни ўқув дастуридаги материалларни мустақил ўзлаштириш ва якуний имтиҳонларни олий таʼлим масканида топшириш;
Мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги кадрларни тайёрлаш.
Янги таҳрирдаги таʼлим тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши натижасида олий ўқув юртларида таʼлим олиш имкониятлари кенгайтирилди, хусусан, сиртқи, кечки ва масофавий шаклдаги ҳамда имконияти чекланган болалар учун инклюзив таʼлим тизими жорий этилди.


2.4. Таʼлим соҳасида халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши.
Президентимизнинг 2018-йил 5-июндаги “Олий таʼлим муассасаларида таʼлим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таʼминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори олий таʼлим тизимидаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таʼлим сифатини янада юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мизиёевнинг 2019-йил 8-октабрда “Ўзбекистон Республикаси олий таʼлим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Ушбу Фармон олий таʼлимда тўпланиб қолган узоқ йиллик муаммоларга ечим топиб бериш баробарида, олий таʼлимни жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган, мамлакатнинг келажаги учун хизмат қила оладиган даражага кўтаришнинг янги бир даврини бошлаб берганлигини қайд этиш зарур.
Ушбу консепсияда олий таʼлим соҳасида давлат – хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таʼлим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таʼлим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобот муҳитини яратиш; республикадаги камида 10 та олий таʼлим муассасини халқаро эʼтироф этилган ташкилотлар (Қуаcқуарелли Сймондг Wотлд Университй Ранкинг, Тимес Ҳигҳер Эдуcатион ёки Академиc Ранкинг оф Wорлд Университес) рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги олий таʼлим муассасалари рўйхатига, шу жумладан, Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини биринчи 500 ўриндаги олий таʼлим муассасалари рўйхатига киритиш, олий таʼлим муассасаларини академик мустақиллигини таʼминлаш каби қатор муҳим вазифалар белгиланди.
Шунингдек, Фармонда нодавлат-нотижорат ташкилот шаклидаги Республика олий таʼлим Кенгашини тузиш белгиланди. Кенгаш вазифалари сирасига профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, жамоатчилик ва иш берувчининг фикрини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш орқали олий таʼлим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни жорий этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш, шунингдек, “таʼлим беришда юқори сифатни таʼминлаш юзасидан таʼсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бу борада оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш” вазифаси киритилди.
Олий таʼлим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясининг мақсадли кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат:
• Хорижий олий таʼлим муассасалари дастурлари асосида ўқитиш ташкил қилинган ОТМлар сони 23 тадан 45 тага кўпаяди.
• Ўқув ва илмий адабиётларнинг электрон шаклини яратиш 20 фоиздан 30 фоизга оширилади.
• Магистратура мутахассислиги битирувчиларини илмий фаолиятга йўналтириш 15 фоиздан 45 фоизгача кўтарилади.
• Хорижда малака оширган ва стажировка ўтаган профессор-ўқитувчиларнинг улуши 2 фоиздан 20 фоизгача оширилади.
• Муҳандислик – техник таʼлим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар улуши 20 фоиздан 50 фоизгача кўпаяди.
• 2019-йил аҳолини олий таʼлим билан қамраб олиш 20 фоизни ташкил этган бўлса, 2030-йилга бориб 50 фоизга ошади.
• Нодавлат, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида олий таʼлим муасасалари сони 35 тага етказилади.
• Кредит – моддий тизим жорий этиладиган олий таʼлим муассасалари сони ҳам 2 тадан 85 тага кўпаяди.



Download 40.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling