Ислом академияси исломнинг мусаффо ақидаси, калом илми борасидаги тадқиқотларга йўналишларни белгилашда аҳамият касб этади
Download 28 Kb.
|
Жаҳолатга қарши маърифат билан калом илмининг ўрни
Ислом академияси исломнинг мусаффо ақидаси, калом илми борасидаги тадқиқотларга йўналишларни белгилашда аҳамият касб этади. Ал-Мотуридий, ан-Насафий борасида кўплаб илмий ишлар амалга оширилмоқда. Аммо уларни ижтимоий аҳамиятини очиб бериш, тадқиқотларни замон билан боғлаш, оммага тушунтириб бериш борасидаги вазифаларни ислом академияси ҳал қалиб беради. Мустақиллик йилларида ислом ақидасини татбиқ борасида амалга оширилган кўплаб ижобий ишларни эътироф этган ҳолда, ҳамон ақида ва ақидапарастлик муаммоси ҳал этилмаганини, исломнинг мусаффо эътиқодини англаш ва англатиш борасидаги ишлар тизимини шакллантириш зарурлигини таъқидлаш жоиз. Сабаби, “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ўн минглаб китоблар, юз минглаб рисолалар, миллионлаб буклетлар нашр чоп этилди. Аммо, улардаги асосий мавзулар муаййян бузғунчи гуруҳри фош этиш ва унга илмий раддиялар беришдан иборат бўлди. Бу албатта ижобий. Масаланинг иккинчи томони, биз бур бузғунчи оқим пайдо бўлса, унинг пуч ғоялари билан курашиб ётамиз. Китоблардан далиллар қидирамиз. Изланамиз. Лекин, кишиларимизда ҳар қандай бузғунчи ғояга қарши тура оладиган дунёқараш, мафкура ва эътиқод шакллантириш пайти келмадими экан? Вақти келмадими эмас, ўтиб бормоқда. Инсоният душманлари бир дақиқа тўхтаётганлари йўқ. Ҳар соҳадаги мутахассисларни бирлаштириб, янгидан янги бузғунчи ғоялар ишлаб чиқариш, оқимлар тузиш, кишиларни онгини эгаллаш устида тинимсиз ишламоқдалар. Тинимсизлигини англаш учун интернет ва ижтимоий тармоқларни кузатиш кифоя. Инсон онги учун кураш кетаётган мана шундай таҳликали даврда диндорлар эътиқоди софлигини сақлаш энг долзарб масалалардан. Бугунги кунда динга эътиқод қилувчи аҳолининг айнан ақидавий қарашлари таҳлил этилганми? Бу жуда мураккаб вазифа. Бир-икки сўровнома ёки юзаки суриштирув билан ҳал этиб бўлмайдиган масала. Меҳр билан ёндашувни, чуқур тадқиқ ва таҳлилни талаб қиладиган муаммо. Юртимиз диндорларида аввало соғлом эътиқодни шакллантириш масаласига устувор вазифа деб қаралсагина ўтказиладиган турли тадбирлардан натижа бўлади. Акс ҳолда “Ватанни севиш имондан” деган ҳадис тўқима экан, таги бўш экан, диндор одам муқаддас ибодатгоҳларни севиши керак, Ватанини эмас, қабилидаги бузғунчи оқимларнинг провакацион фикрлари имони суст диндорлар орасида ёйилаверади. “Глобализация шароитида мусулмон кишининг дунёқараши”, “Кишиларда мусаффа имонни шакллантириш” каби долзарб лойиҳалар амалга татбиқ этилишида Ислом академиясидан раҳбарлик кутилади. Download 28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling