Индустриал иқтисодиёт
Концентрациялаштириш, унинг шакллари
Download 1.05 Mb.
|
1 9 темаларЛЕКЦИЯ
8.2. Концентрациялаштириш, унинг шакллари
ва кўрсаткичлари Ишлаб чиқаришниг концентрациялаштириш – бу маҳсулот тайёрлаш, иш бажариш ёки хизмат кўрсатишни энг йирик корхоналарда тўплаш жараёнидир. Унинг бир неча турлари мавжуд. Улар агрегат, технологик, ташкилий хўжалик ва корхона (фирма) ларни йириклаштириш шаклларида ифодаланади. Саноатни концентрациялаштириш агрегат, технологик, ташкилий-хўжалик ва заводларни йириклаштириш шаклларида ифодаланади. Агрегат шаклида ишлаб чиқаришни концентрациялаштириш - дастгоҳларнинг қувватини оширишдир, яъни агрегатларнинг унумдорлигини юқори даражага ҳамда маълум хилдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг умумий қувватида юқори унумдор агрегатлар салмоғипи кўпайтиришдир. Бу жараён саноатнинг етакчи, айниқса, электроэнергетика, металлургия, химия, ёқилғи ва қурилиш материаллари тармоқларида сезиларли. Концентрациялаштиришга технологик жиҳатдан ўхшаш ишлаб чиқаришларнинг қувватини ошириш орқали эришиш мумкин. Масалан, металлургияда - чўян, пўлат эритиш, прокат ишлаб чиқариш, тўқимачиликда – йигириш, тўқиш, бўяш, машинасозликда - қуюв, механик ишлов бериш, йиғув жараёнларининг мужассамлашиши. Корхоналарни ва уларнинг таркибидаги цех ва участкаларни йириклаштириш ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик ҳажмини кўпайтиради, маҳсулот сифатини яхшилайди, меҳнат унумдорлигини оширади. Бунга йирик корхоналарни қуриш, ишлаб турган корхоналарни қайта куроллантириш, кенгайтириш, бирлашмаларни тузиш йўли билан эришилади. Иқтисодий районларнинг индустриал ривожланиш даражаси, уларнинг таркибидаги йирик ҳамда кичик саноат корхоналарнинг салмоғи бўйича ифодаланади. Саноатни концентрациялаш масалаларини маълум маҳсулотларга эҳтиёж, уларни ишлаб чиқариш имкониятларини ҳамда эришиладиган иқтисодий натижаларни эътиборга олган ҳолда ҳал этиш тавсия этилади. Корхоналар ишлаб чиқаришнинг ҳажмига биноан йирик ва кичик турларга бўлинади. Улар бир биридан ишлаб чиқариладиган маҳсулот (иш бажариш, хизмат кўрсатиш)нинг ҳажми, асосий фондларнинг қиймати, ходимларнинг сони билан фарқланади. Йирик ва кичик корхоналарни қуриш зарурияти Ўзбекистон Республикасинннг моддий-техника базасини яратишда вақт омилининг аҳамияти ниҳоятда юқорилиги билан аниқланади. Ҳар бир саноат корхонаси ўз афзалликлари ва камчиликлари бўйича бир биридан фарқланади. Йирик корхоналарнинг афзалликларига кўйидагилар киради: -юқори унумли техника ва илғор технологияни қўллаш ва ундан фойдаланиш имкониятларининг кўплиги; -ишлаб чиқариш фондларидан самарали фойдаланиш; -ходимлар меҳнат унумдорлигининг юқорилиги; -саноатга ишлаб чиқариш самарадорлигини оширадиган энг янги фан-техника ютуқларини, ўзлаштиришга таъсир кўрсатадиган қувватли конструкторлик, технологик ва илмий-тадқиқот лабороториялари, бюроларини ташкил этиш имкониятлари; -шартли-доимий харажатларнинг камлиги; -маҳсулот бирлигига тўғри келадиган асосий ва ёрдамчи хизмат кўрсатиш харажатларининг пастлиги. Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида кичик корхоналарнинг ўрни ва роли жуда катта аҳамиятга эга. Шу сабабли мустақиллик йилларида кичик корхоналарнинг ривожланишига алоҳида эътибор берилди. Натижада уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 54,6 фоизга тенг бўлди. Йирик ва кичик корхоналар оқилона ривожлантирил-гандагина ижтимоий ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорлигига эришиш мумкин. Бу вазифани ҳал этиш ишлаб чиқаришни концентрциялаштиришга бевосита боғлиқдир. Бунинг учун корхоналарнинг оптимал йириклигини аниқлаш керак бўлади. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling