Индустриал иқтисодиёт


шакллари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги


Download 1.05 Mb.
bet44/57
Sana28.12.2022
Hajmi1.05 Mb.
#1009145
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   57
Bog'liq
1 9 темаларЛЕКЦИЯ

шакллари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги
Мамлакат ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишига уларни умумлаштириш ва ижтимоий меҳнат тақсимоти жараёнлари сезиларли таъсир кўрсатади. Саноатни концентрациялаштириш ва комбинациялаштириш ижтимоий меҳнатни йирик корхоналарда мужассамлаштиришни ифодаласа, ихтисослаштириш ҳамда кооперативлаштириш эса саноат тармоқлари таркибида меҳнат тақсимоти ва уларнинг ҳамкорлигини ифодалайди.
Меҳнат тақсимотининг ривожланиш даражаси ва уни умумлаштириш жамият ишлаб чиқариш кучлари ҳамда муносабатларининг такомиллашишида ўз аксини топади.
Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг бу шакллари мустақиллик туфайли ва миллий иқтисодиётни эркинлаштириш муносабати билан ўз моҳияти ва мазмунини, мақсад иа вазифаларини анчагина ўзгартирди. Айниқса ишлаб чиқаришни концентрациялаштириш, кичик ва ўрта корхоналарнинг пайдо бўлиши муносабати билан улар ўртасида уйғунлашув юзага келди.
Саноатда ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этишнинг шаклларига қуйидагилар киради:
•концентрациялаштириш;
•ихтисослаштириш;
•кооперативлаштириш;
•комбинациялаштириш;
Концентрациялаштириш - бу бир хил, ўхшаш маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни йириклаштиришдир.
Ихтисослаштириш эса - бу алоҳида ишлаб чиқариш участкалари, цехлар, корхоналар, тармоқларни конструктив ва технологик жиҳатдан ўхшаш бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ёки жараёнларни бажаришга мужассамлаштиришдир.
Кооперативлаштириш - маьлум турдаги маҳсулотни ҳамкорликда тайёрлаш бўйича корхона (фирма)ларнинг биргаликда фаолият кўрсатишидир.
Комбинациялаштириш - турли тармоқларга мансуб бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришни ёки жараёнларни бир корхона миқёсида мужассамлаштиришдир.
Олий Мажлис томонидан қабул қилинган қонунлар ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида, Президент асарларида ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор берилган. Натижада улар оқилона равишда, саноат сиёсатининг барча талабларига жавоб берадиган йўсинда ривожланиб бормоқда. Бу жараёнларнинг зарурлиги ва уларни такомиллаштириш масалалари миллий иқтисодиёт тараққиётининг кейинги босқичларида ҳам алоҳида аҳамият касб этади.



Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling