Инфекция ва и нфекцион касалликлар


АНТИГЕННИНГ ФАОЛ ҚИСМИ (эпитоп) -


Download 174 Kb.
bet10/17
Sana02.05.2023
Hajmi174 Kb.
#1421764
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Инфекция ва иммунитет-2

АНТИГЕННИНГ ФАОЛ ҚИСМИ (эпитоп) - аминокислотали антиген — оқсил қолдиқлари фазовий фаол қисмининг жойлашган жойи. Антиген сиртида бирикувчи майдон ҳосил қилиб, махсус антитело (иммун танача)нинг махсус маркази билан ёпишади ёки уни ёпиштирувчи гуруҳ сифатида хизмат қилади.
АНТИГЕН ЎЗГАРУВЧАНЛИГИ — бактериялар ва вирусларнинг маълум шароитда антигенлик хусусиятини ўзгартириши, бунда айрим антигенлик белгилари йўқолади ёки янги белгилар пайдо бўлади.
АНТИТЕЛОЛАР — организмга антигенлар тушганида қон ва тўқималарда уларга қарши пайдо бўладиган иммуноглобулинлар — иммун таначалар. А. организм ёки идишдаги антигенлар билан бирикиш хусусиятига эга. А. антиген организмга тушгандан кейин, лимфоид тўқиманинг плазматик ҳужайрасида ҳосил бўлади. А. фақат тегишли антигенга хос бўлади, яъни фақат ўзи ҳосил бўлиши учун юборилган антиген билан бирикиш (реакцияга кириш) хусусиятига эга. Юқумли касалликларнинг иммунологик диагностикаси антиген — антитело бирикиш реакциясига асосланган. Касал организмнинг қон зардобида А. борлигини махсус вирус ёки бактерия антигени билан аниқлаш ўша ҳайвоннинг айнан шу вирус ёки бактерия билан касалланганлигини билдиради. А. 5 синфга: А, М, Е, Д ва Ж иммуноглобулинларга бўлинади. А. асосан организмга тушган бактерия ва вирусларнинг экзо- ва эндотоксинларини, илон, қора қурт заҳарини ва бошқа антигенларни нейтраллайди (зарарсизлантиради). Иммуноглобуллинларга қаранг.
АНТИТЕЛОЛАР ТУРЛАРИ:
Авид антителолар — айнан бир хил антиген билан иккинчи марта мулоқотда бўлганда ҳосил бўладиган антителолар.
Гомологик антителолар — айнан бир антигенга қарши махсус антителолар.
Гуморал антителолар — қон зардоби таркибидаги антителолар.
Моноклонал антителолар) — антигеннинг кимёвий таркиби ва молекулаларининг жойлашувига қараб, танлаб таъсир қилувчи ўта махсус антителолар.
Нейтралловчи антителолар — антиген билан бирикиб юқумли касал қўзғатувчини зарарсизлантирувчи антителолар.
Нишонланган антителолар — ўзидан нур тарқатувчи модда билан бирикгирилган антителолар.

Download 174 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling