Иммунитет омиллари: пайдо бўлиш вақтига қараб:
а) доимий;
б) микроб киргандан кейин.
Таъсир қилиш характерига қараб:
а) номахсус;
б )махсус.
Доимо таъсир этувчи номахсус омилларга:
Тери ва шиллиқ пардаларнинг ҳимоя хусусиятлари;
Меъерий микрофлоранинг ҳимоя хусусиятлари;
Физиологик омиллар: т-ра, сийдик орқали чиқариш, метаболизм, спора кислородли муҳитда кўпаймайди. Бачадондаги шакар ва х-з
Фагоцитоз ва лимфоид тизимнинг барьерлик хизмати;
Гуморал омиллар( лизоцим, комплемент, меъерий антитела ва бошқалар);
Тўқима ва ҳужайраларда генотипик ва фенотипик реактивлик.
Микроб киргандан кейин таъсир этувчи номахсус омилларга:
Яллиғланиш;
С-реактив оқсил;
Интерферон.
Ммикроб киргандан кейин таъсир этувчи махсус омилларга:
Махсус макрофаглар;
Плазмоцитар ҳужайралар;
Лимфоид ҳужайралар;
Иммунтелолар.
Тери ва шиллиқ пардаларнинг ҳимоя хусусиятлари уларнинг бутунлигига боғлиқ. Бактерицид хусусияти ҳам бор. Шиллиқ пардаларда лизоцим бор, у вируслардан ташқари барча м-б ларга, бир ҳужайралиларга таъсир этади.
Меъерий микрофлоранинг ҳимоя хусусиятлари – барча шиллиқ пардаларда, терида ҳамда бушлиқлардаги меъерий микрофлоралар кучли табиий ҳимоя омили ҳисобланади. (м: сут ачитқи м-ралар чиритувчи м-раларни, эшерихиялар стрептококкиларни йўқотади – антагонист таъсир этади – озуқа муҳитни сарфлайди, РН ни ўзгартиради, ўзидан антибиотик и.ч. ва х-зо).
Do'stlaringiz bilan baham: |