ТАБИИЙ РЕЗИСТЕНТЛИК (чидамлилик) (лот. resistentia — қаршилик) — организмнинг, ўз биологик хусусиятларига кўра ёки эмланиши туфайли инфекцияларга чидамли бўлиши. Т.Р. организмнинг номахсус бўлган ҳимоявий кучлари: комплемент, лизоцим, пропердин, қоннинг бактерицид фаоллиги, лимфоид макрофаг тизимини ўзида мужассам қилиш хусусиятига боғлиқдир. Т.Р. мутлақ ва нисбий бўлади. Масалан, ҳайвон турларига хос бўлган юқумли касалликлар фақат маълум бир тур ҳайвонни зарарлайди. Қорамол отларнинг юқумли анемиясига табиий чидамли.
Иммунитет турлари:
Келиб чиқишига қараб: ИРСИЙ - туғма, тур ва табиий ва ОРТИРИЛГАН ҳамда йўналиши бўйича антибактериал, антивирус ва анти – токсик иммунитетга бўлинади.
Иммунитет (лот. Immunitas, чидамлилик, касал юқтирмаслик) — организмнинг унга ирсий ёт ахборотга эга бўлган юқумли ва юқумсиз моддалардан (антиген) ҳимояланиши, яъни касал юқтирмаслик ҳолати, касалликларга қарши курашиш қобилияти. И. даражаси организм ички муҳитини доимо бир мувозанатда сақловчи физиологик ҳимоя воситаларига боғлиқ.
Ирсий иммунитет – бу шундай иммунитетки, у шу тур ҳайвонга генетик хос, у кейинги наслига берилади.(от оқсилга, қорамол манқага чидамли.
Ортирилган (фаол) имунитет – касалланиб тузалгандан ёки вакцина юбо-риб иммунитет ҳосил бўлиши. Иммунитет муддати организмда ҳар хил бўлади.
ИММУНИТЕТ (антибактериал хили) — касалланиб тузалиш ва эмлаш натижасида юзага келган, бактериал касалликларга нисбатан чидамлилик, организмнинг умумий (гуморал моддалар, фагоцитоз) ва махсус ҳимоя воситалари (антителолар) бирлигида шаклланади.
ИММУНИТЕТ (антитоксин иммунитет) — токсин ишлаб чиқарувчи касаллик қўзғатувчиларга чидамлилик, асосан организмга анатоксин, антитоксин юбориш натижасида юзага келади.М: қотмада.
ИММУНИТЕТ (гуморал хили) — қон зардоби таркибидаги махсус иммуноглобулинлар (антителолар)нинг микроорганизмлар, вирусларни зарарсизлантириш хусусиятига боғлиқ чидамлилик.
Do'stlaringiz bilan baham: |