Инфляция ва унинг юзага келишининг монетар ва номонетар омиллари таҳлили


солинадиган нархларнинг либераллашуви


Download 432 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana22.12.2022
Hajmi432 Kb.
#1042573
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
20222222 2 2020

солинадиган нархларнинг либераллашуви. Энергия ресурслари нархларини 
уларни ишлаб чиқариш рентабеллиги даражасигача олиб чиқиш маҳаллий ишлаб 
чиқарувчилар маҳсулотлари таннархи ва харажатларининг ошишига олиб келади. 
Бу эса нархларга босим ўтказмасдан қолмайди. 
Учинчи омил сифатида об-ҳаво ва иқлим шароитларини келтириб ўтиш 
мумкин. Об-ҳаво ва иқлим шароитларининг асосий истеъмол маҳсулотлари нархлари 
билан юқори корреляцияси, сув ресурслари ва унумдор ерларнинг чекланганлиги
маълумотларнинг юқори носимметриклиги озиқ-овқат товарлари нархларига мавсумий 
босимни юзага келтиради. 
Сўнгги омил — солиқ ислоҳоти. Норасмий айланмани қисқартириш ва солиқ юкини 
одилона тақсимланиши мақсадида солиққа тортишдаги ўзгаришлар норасмий айланмага 
эга бўлган кичик бизнес учун солиқ юкининг ошиши ҳамда айланмани яшириш орқали 
солиқлардан қочиш ҳолатларини келтириб чиқаради. Айланмани яшириш, ўз навбатида 
нақд ва нақдсиз ҳисоб-китоблар ўртасидаги тафовутга, тафовут эса нақдсиз ҳисоб-
китобларда нархларга босимни келтириб чиқарса, нақд хорижий валютага талабнинг 
ошиши валюта курсига ва охир-оқибат импорт маҳсулотлари нархига таъсир кўрсатади. 
Инфляция даражасининг юқорилиги албатта иқтисодий ўсишга ва аҳоли 
даромадларининг ошишига, иқтисоднинг реал сектори корхоналари ва молия 
институтларининг самарали фаолият юритишига салбий таъсир кўрсатади. Хусусан, 
иқтисoдий aдaбиѐтлардa инфляция вa иқтисoдий ўсиш ўртaсидaги aлoқaдoрлик 
мaсaлaсидa кeскин мунoзaрaли фикрлaр, хулoсaлaр мaвжуд. Бир гуруҳ иқтисoдчи 
oлимлaр, шу жумлaдaн, Г.Хeсс вa Ч.Мoррислaрнинг (Hess ва Morris, 1996) фикригa 
кўрa, ―бaҳoлaрнинг сeзилaрсиз дaрaжaдaги ўсиши ҳaм иқтисoдий ўсишгa сaлбий тaъсир 
кўрсaтaди. Улaрнинг фикригa кўрa, бaҳoлaрнинг унчaлик сeзилaрли дaрaжaдa бўлмaгaн 
ўсиши ҳaм инфляция динaмикaсидaги нoaниқликни кучaйтирaди‖. Бу эсa, ўз нaвбaтидa, 
тижoрaт бaнклaри крeдитлaри фoиз стaвкaсининг ўсишигa oлиб кeлaди. Чунки 
крeдитлaрнинг фoиз стaвкaси ўзидa нaфaқaт кутилaѐтгaн инфляцияни, бaлки риск учун 
қўшимчa устaмaни ҳaм aкс эттирaди. Нaтижaдa, мaмлaкaтдaги иқтисoдий фaoлликкa вa 
aҳoлининг турмуш дaрaжaсигa нисбaтaн кучли сaлбий тaъсир юзaгa кeлaди.
Иккинчи гуруҳ иқтисoдчи oлимлaр эсa инфляциянинг мaълум дaрaжaсигача 
етгунча бўлган шaрoитидa иқтисoдий ўсиш суръaтлaри юқoри бўлиши мумкин, дeб 
ҳисoблaйдилaр. Мaсaлaн, Пивoвaрoвa (2006) фикригa кўрa, ―инфляциянинг унчa юқoри 
бўлмaгaн 
дaрaжaси 
иқтисoдий ўсишни 
рaғбaтлaнтирaди, бундaй 
шaрoитдa 
aнтиинфляциoн сиѐсaтни aмaлгa oшириш ишсизликнинг ўсишигa, иқтисoдиѐтнинг 
пaсaйишигa oлиб кeлaди. Бундaй шaрoитдa, oдaтдa, пуллaр тaклифи устидaн қaттиқ 
нaзoрaт ўрнaтилaди‖, деган илмий фаразни олға суради. 
ХВФ экспeртлaрининг хулoсaсигa кўрa, ривoжлaнгaн дaвлaтлaрдa инфляция 
йиллик дaрaжaсининг 3 фoиздaн oшиши иқтисoдий ўсиш суръaтлaрининг сeзилaрли 
дaрaжaдa сeкинлaшишигa oлиб кeлaди. (Khan ва Senhadji, 2001) 
Инфляциянинг иқтисодий муносабатлар объекти ва объекти сифатида ажратилиши 
қисман инфляциянинг микроиқтисодий назариясига эътиборнинг ўзгариши билан 
боғлиқ бўлиб, у саноат ишлаб чиқариш даражаси ва иқтисодиѐтдаги инфляция 
жараѐнларининг ўзаро таъсирини тавсифлайди. Шундай қилиб, инфляциянинг ўзаро 
муносабатлари бозор муносабатларининг субъекти сифатида ва бозор мувозанатини 
ўрнатувчи объектив равишда пайдо бўладиган динамик жараѐн сифатида инфляция 
назариясининг кейинги ривожланишини белгилаб берди. 


31 www.economyjournal.uz 
Халқаро муносабатларнинг ривожланиши ташқи иқтисодий ѐндашувнинг пайдо 
бўлишига олиб келди, бунда инфляция ташқи иқтисодий фаолият таъсири туфайли 
нархларнинг кўтарилиши сифатида қаралади. Ташқи иқтисодий инфляцияни 
аниқлашнинг асосий ѐндашувларини қуйидагича гуруҳлаш мумкин: 

импорт қилинган инфляция - импорт қилинадиган товарлар нархининг ошиши 
натижасида юзага келади; 

валюта инфляцияси - валюта курсини белгилаш натижасида, харид қобилияти 
паритетига тўғри келмаслиги оқибатида шаклланади; 

монополистик инфляция – айрим йирик компанияларнинг нархлар 
монополияси натижасида пайдо бўлади; 

―Голландия касаллиги‖ - иқтисодиѐтнинг маълум бир секторида ўсиш суръати 
натижасида 
миллий 
валютанинг 
реал 
айирбошлаш 
курсининг 
иқтисодий 
ривожланишига салбий таъсири туфайли юзага келади; 

ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишда импорт улуши юқори бўлган миллий 
валютанинг девалвацияси натижасида юзага келади; 

миллий валютанинг қадрсизланиши ва экспортнинг ўсиши натижасида юзага 
келадиган инфляция, улар биргаликда бозор таклифини камайтиради ва пул 
таклифини оширади. (Балацкий ва б., 2018) 
Умуман олганда, бугунги кунда инфляция даражасини доимий назоратга олиниши 
ва иқтисодий ҳолатни таҳлил қилиш асосида инфляция суъратини пасайтириш чора-
тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш аксарият мамлакатлар Марказий
банкларининг асосий мақсади сифатида намоѐн бўлмоқда.
Бунда, Марказий банк нарх барқарорлигини таъминлаш сиѐсатини амалга 
оширишда инфляция ва уни юзага келтирувчи монетар ва номонетар омилларни чуқур 
таҳлил қилиши ва ўрганишини тақозо қилади. Хусусан, бугунги кунда инфляцияни 
ошиб борувчи нархлар билан аниқлашнинг тўғри эмаслиги, пул массасининг ўсиши ва 
нархлар кўтарилишининг чизиқли муносабатлари асосида тузилмаларни қуриш самара 
бермаслиги яққол аѐн бўлиб, инфляциянинг юзага келишига номонетар омилларнинг 
таъсири юқори эканлиги номоѐн бўлмоқда. 
Инфляциянинг пулга боғлиқ бўлмаган таркибий қисмига таъсир қилувчи 
номонетар омилларни шартли равишда қуйидаги тўртта гуруҳга бўлиш мумкин: 
Ташқи омиллар - ташқи иқтисодий алоқалар билан боғлиқ омиллар (импорт 
инфляцияси, валюта инфляцияси, экспорт инфляцияси). Ушбу омиллар инфляцион 
жараѐнларни таҳлил қилишда ташқи иқтисодий ѐндашувда ўрганилади; 
Ички омиллар - ички бозорда хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти билан 
боғлиқ омиллар (ишлаб чиқариш таннархининг ўсиши, табиий монополиялар 
нархларининг ошиши, иқтисодиѐтнинг реал сектори ва пул муомаласи соҳасидаги 
номутаносиблик); 
Институционал омиллар - институтларнинг ривожланиши ва шаклланиши билан 
боғлиқ омиллар, мамлакатнинг ушбу иқтисодий шароитида ишлаб чиқилган 
институционал қоидалар ва меъѐрлар (инфляцион кутиш, тўпланган потенциал, 
транзакцион харажатлар). Ушбу омиллар гуруҳи инфляция таҳлилини такрорлашга 
институционал ѐндошишда ўрганилади; 
Инфляцион омилнинг кучайишига олиб келувчи яна бир муҳим омил сифатида 
аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини келтириш мумкин. Бу омил ҳам муҳим 
аҳамият касб этиб, аҳолининг қўлидаги бўш пул маблағларини банк депозитларига 
жалб қилиш имкониятини оширади ва муомаладаги пул массасини нисбатан 
қисқаришига ва инфляция суръатининг пасайишига олиб келади. 
Бугунги кунда инфляцион таргетлаш режимига ўтиш шароитида Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки олдига паст даражали инфляцияни сақлаб қолиш ва 
ички нархлар барқарорлигини таъминлаш асосий вазифа қилиб белгиланган. Бу 
албатта осон бўлмайди, чнки ―жаҳон пандимеяси COVID-19‖ авж олаѐтган бир вақтда, 
асосий савдо ҳамкорларимиз ҳисобланадиган қўшни мамлакатлар иқтисодиѐтида юзага 
келадиган турли салбий ҳолатлар ҳам инфляцион босимни янада кучайишига олиб 
келиши мумкин.


32 www.economyjournal.uz 

Download 432 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling