Инфляцияни олдини олишда фойдаланиладиган Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати инструментлари ва уларга таъриф беринг


Download 30.45 Kb.
Sana30.12.2022
Hajmi30.45 Kb.
#1072568
Bog'liq
Инфляцияни олдини олиш


Инфляцияни олдини олишда фойдаланиладиган Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати инструментлари ва уларга таъриф беринг.

Пул-кредит сиёсати инструментлари





Марказий банкнинг мажбурий захира сиёсати

Очиқ бозор сиёсати

Марказий банкнинг қайта молиялаш сиёсати



Марказий банкнинг депозит сиёсати

Валюта сиёсати

Пул-кредит сиёсати инструментлари фақатгина бозор механизмлари асосида такомиллаштирилиб, уларни қўллашда молиявий активларнинг нархига (price based approach) таъсир этиш усулларидан фойдаланилади. Бунда пул-кредит соҳасидаги қарорларни қабул қилишда кенг қамровли макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлар тизимига таянилади. Ўрта муддатли истиқболда ташқи ва ички иқтисодий шароитлар ўзгаришининг турли сценарийлари ишлаб чиқилади ва уларнинг ички нархларга таъсири баҳолаб борилади.


Марказий банк пул-кредит сиёсати инструментларини қўллаш орқали ишлаб чиқариш омиллари самарадорлигини оширишга ёки технологик ривожланишга тўғридан-тўғри таъсир қила олмайди. Бунда пул-кредит соҳасидаги чоралар асосан иқтисодиётни қисқа муддатли тартибга солиш, мавсумий ва даврий тебранишларни мувозанатлаштириш ҳамда ўсиш суръатларининг иқтисодий салоҳиятидан оғиб кетиши олдини олишга қаратилган бўлиб, қисқа муддатли таъсирга эга бўлади.
Ўрта муддатли истиқболда Марказий банк томонидан қабул қилинадиган қарорлар сифатини ошириш ва уларнинг ҳар томонлама асосланганлигини таъминлаш мақсадида макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришнинг замонавий FPAS тизими (ингл. FPAS – Forecasting and Policy Analysis System) амалиётга жорий этилади.
Дастлабки босқичларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳам бошқа ривожланаётган давлатлар марказий банклари каби паст сифатли статистик маълумотлар, моделлаштириш бўйича етарли тажрибанинг мавжуд эмаслиги, макроиқтисодий маълумотлар ва прогнозларни ишлаб чиқишда ўзаро мувофиқликнинг сустлиги ҳамда пул-кредит сиёсатининг трансмиссион каналлари ривожланмаганлиги каби муаммоларга дуч келиши мумкин. Шу муносабат билан, инфляцион таргетлашга ўтишга тайёргарлик босқичида ушбу муаммоларни тезроқ ечишга алоҳида эътибор қаратилади. Самарали инструментлар тўплами Инфляцион таргетлашга ўтишда амалдаги инструментларни қайта кўриб чиқиш ҳамда такомиллаштириш, шунингдек, бозор тамойиллари асосида ишловчи янги инструментларни амалиётга жорий этиш учун зарурий пойдевор яратиш муҳим аҳамият касб этади. Бу инфляцияни маъмурий усуллар билан эмас, балки фақат бозор механизмлари орқали таргетлаш мумкинлигини англатади. Бунинг учун инструментларнинг кўлами етарли даражада кенг бўлиши ва иқтисодиётнинг ички талабларига мослашувчан бўлиши лозим. Бу пул-кредит сиёсатининг барча трансмиссион каналлари (фоиз канали, кредит канали, кутилмалар канали, активлар баҳоси канали ва валюта канали) хусусиятлари ва таъсирларини синчиклаб ўрганишни тақозо этади. Коммуникацион сиёсат Халқаро тажрибага мувофиқ, пул-кредит сиёсати изчил ва шаффоф бўлганида унинг самарадорлиги анча ортади. Самарали коммуникация, айниқса, инфляцион таргетлашда муҳимдир. Чунки у марказий банкка бозорлар ишончини қозониш ва инфляцион кутилмаларни бошқаришда кўмаклашади. Коммуникацион сиёсат ўз ичига молиявий ва пул-кредит кўрсаткичлари тўлиқ тўпламини доимий равишда тарқатиб туришни, 14 Марказий банк ўз мақсадларини ошкор этиб боришини ва қабул қилинаётган қарорлар сабабларини тушунтириб беришини қамраб олади. Марказий банк пул-кредит сиёсатини қандай қилиб ишлаб чиқиши ва амалга оширишини, шунингдек, унинг мақсад ва инструментларини бозор иштирокчилари учун равшан ва осон тушуниладиган даражада етказиб бериши керак. Бунда доимий равишда шарҳлар, ҳисоботлар ҳамда маърузалар эълон қилиб борилиб, Марказий банкнинг муҳим қарорлари билан биргаликда уларнинг моҳияти батафсил тушунтириб берилган пресс-релизлар чоп этилади. Солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсатларини ўзаро мувофиқлаштириш Пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсатларини мувофиқлаштириш (координация) инфляцион таргетлашга самарали ўтишнинг яна бир муҳим бўғини ҳисобланади. Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари давлат томонидан фаол молиялаштирилаётган даврда бюджет операциялари пул-кредит кўрсаткичлари шаклланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Бюджет маблағлари оқимларининг кескин ўзгаришига боғлиқ бўлган “шок”лар шароитида ликвидлилик даражасини самарали тартибга солиш учун Марказий банк зарур инструментларга эга бўлиши ва Молия вазирлиги билан ўз хаттиҳаракатларини мувофиқлаштириши муҳим ҳисобланади. Шунингдек, Давлат бюджетининг узоқ муддатли мувозанатини таъминлаш мақсадида бюджет тизимига ўрта муддатли истиқболда халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган “бюджет қоидаси” ва “бюджет консолидацияси” элементларининг жорий этилиши бюджетнинг ички ва ташқи омилларга таъсирчанлигини пасайтиришга ва пул-кредит сиёсати юритиш учун қулай шароитларни яратишга хизмат қилади.
Download 30.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling