Инфляциянинг иқтисодий мазмуни Инфляция
Инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғлиқлик
Download 58.09 Kb.
|
инфляци ва ишсизлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Филлипс эгри чизиғи
- 5-Чизма. Филлипс эгри чизиғи
- Yҳ – Yп = кут + f ( ------------- ) + ε Yп
- - β [ u -u] + ε
Инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғлиқлик
Иқтисодиёт ўз ривожланишида потенциал даражага яқинлашган шариотда ёки бандлилик даражасини ошириш ёхуд инфляция даражасини пасайтириш каби муқобил вариантлардан бирини танлашга мажбур бўлинади. Чунки қисқа муддатли даврда ишсизлик ва инфляция даражалари ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд. Ишсизликни пасайтириш иш жойларини яратиш учун қўшимча маблағлар ажратилишини англатади. Айни пайтда бу иш ҳақи миқдорининг ошишига ҳам олиб келади. Ҳар иккала ҳолат ҳам баҳолар даражасинининг кўтарилишига олиб келади, яъни талаб инфляцияси рўй беради.. Ишсизлик ва инфляция кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик инглиз иқтисодчиси А.В.Филлипс томонидан аниқланган ва Филлипс эгри чизиғи (5 -чизма) деб аталади. Юқори даражадаги ------------------------ кутилаётган инфляция ------------------------ Паст даражадаги кутилаётган инфляция 5-Чизма. Филлипс эгри чизиғи Филлипс эгри чизиғи ишсизлик ва инфляция даражалари ўртасидаги тескари боғлиғликни характерлайди. Мамлакат иқтисодиётининг хусусиятига кўра, шунингдек, инфляциянинг қайси тури мавжудлигига қараб Филлипс эгри чизиғидаги инфляция ва ишсизлик даражаларининг комбинацияси фарқ қилиши мумкин. Бундай танлов кутилаётган инфляциянинг суръатига боғлиқ. Кутилаётган инфляция даражаси қанчалик юқори бўлса ишсизликнинг ҳар қандай даражасида (суръати паст бўлган инфляция даражасига нисбатан) ҳақиқий инфляция даражаси юқори бўлади. Ишсизлик даражаси ва инфляция суръатининг мақбул миқдорлари қуйидаги формула кўринишида тасвирланиши мумкин: Yҳ – Yп = кут + f ( ------------- ) + ε Yп Бу ерда - инфляциянинг ҳақиқий даражаси; кут- инфляциянинг кутилаётган даражаси; Yҳ – Yп f ( ------------- ) + ε - талаб инфляцияси; Yп f - Филлипс эгри чизиғининг оғиш бурчагини белгиловчи эмпирик коэффицент; ε - ташқи баҳо шоки ( таклиф инфляцияси). Оукен қонунига кўра ЯИМнинг узилиши, яъни (Yҳ – Yп) / Yп миқдор даврий ишсизликнинг ўзгаришига боғлиқлиги сабабли қисқа муддатли Филлипс эгри чизиғининг тенгламасини қуйидагича тасвирлаш мумкин: = кут - β [ u -u] + ε Келтирилган тенгламадан кўриниб турибдики, ҳақиқий инфляция даражаси миқдори кутилаётган инфляция даражасига ҳамда ташқи баҳо шоклари даражаси билан тўғри боғлиқликка, даврий ишсизлик даражаси билан эса тескари боғликка эга экан. Ҳукумат Филлипс эгри чизиғига асосланиб, қисқа давр учун, иқтисодий сиёсат мақсадларидан келиб чиқиб ишсизлик ва инфляция даражаларининг исталган комбинациясини танлаши мумкин. Download 58.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling