Инфляциянинг иқтисодий мазмуни Инфляция
Download 58.09 Kb.
|
инфляци ва ишсизлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баҳолар икки мартага 70 ошиши учун зарур = ---------------------- йиллар сони
- Талаб инфляцияси
Инфляция баҳо индекслари - дефлятор ва истеъмол нархлар индекси ёрдамида аниқланади.
Баҳолар ўртача (умумий) даражасининг нисбий ўзгариши инфляция даражаси (баҳоларнинг ўсиш суръати) деб аталади. Макроиқтисодий моделларда инфляция даражаси қуйидагича ифодаланиши мумкин: P – P-1 = ---------- P-1 бунда: – йиллик инфляция суръати; P - жорий йилнинг нархлар индекси; P-1 - ўтган йилнинг нархлар индекси. Инфляцияни миқдоран ўлчаш учун макроиқтисодиётда «70-миқдор қоидаси» деб аталган усулдан ҳам фойдаланилади. Бу усул нархларнинг барқарор ўсиши шароитида инфляция даражаси неча йилда икки бараварга ошишини аниқлаш имконини беради. Бунинг учун 70 ни йиллик инфляция даражасига бўлиш кифоя: Баҳолар икки мартага 70 ошиши учун зарур = ---------------------- йиллар сони Мисол учун, йиллик инфляция даражаси 7 % га тенг бўлса, тахминан 10 йилда баҳолар икки мартага ошади, яъни, (70:7 = 10). Реал ЯММ ва жамғарманинг неча йилдан сўнг икки марта ошишини ҳисоблаш зарур бўлган ҳолларда ҳам «70-миқдор қоидасидан» фойдаланилади. Талаб инфляцияси иқтисодиётда талаб кескин ошиб кетиши ва уни ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми билан қондириш мумкин бўлмай қолган шароитларда келиб чиқади. Яъни, тўлиқ бандлиликка яқин шароитда иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш имкониятлари ўсиб бораётган ялпи талабни қондиролмайди. Ортиқча талаб эса реал товарлар баҳосининг кўпайишига иқтисодий босим беради ва талаб инфляцияси келиб чиқади. Ёки, оддий сўзлар билан айтганда, «ҳаддан зиёд пуллар ҳаддан кам товарларни овлайди». Талаб инфляциясини келтириб чиқарувчи асосий сабаблар аҳолининг иш билан тўлиқ бандлиги ва иш ҳақининг ошиб бориши ҳисобланади. Демак, инфляция талаб, таклиф, иш билан бандлик, баҳо, ишлаб чиқариш суръатлари каби кўпгина омилларга боғлиқ. Иқтисод пасайиш ҳолатида бўлганда мамлакатда жами талаб ошса, ишлаб чиқариш ҳажми кўпаяди, ишсизлик камаяди, баҳо даражаси эса деярли ўзгармайди ёки кам миқдорда ўзгаради. Баҳо ўзгармаслигининг сабаби шундаки катта ҳажмдаги бўш турган меҳнат ва хом ашё ресурларини шу ўзгармас баҳода ишга тушириш мумкин бўлади. Чунки, ишсиз юрган киши иш ҳақини оширишни талаб қилмайди, унинг учун ишга ёлланишнинг ўзи кифоя ҳамда қўшимча станок сотиб олишга ҳожат йўқ. Бундан ташқари, баҳо ишчи кучини тўла иш билан бандлигига эришишдан олдин ҳам ошиши мумкин. Яъни, баъзи саноат корхоналарида бўш турган ресурс ва заҳираларни ишлаб чиқаришга эртароқ тўлиқ жалб қилинади, натижада улар талабнинг ўсишига мос ишлаб чиқаришга, таклифга эриша олмайди. Талаб, таклифдан кўпайиб кетади, натижада баҳо яна оша бошлайди. Download 58.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling