Mustaqil ish пародонт касалликлари индекслари


Download 1.18 Mb.
Sana25.01.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1119916
Bog'liq
 parodont skp tayyori

MUSTAQIL ISH

 

Пародонт касалликлари индекслари (кўрсаткичлари). ЖССТ критерийлари.(РМА, КПИ)

 

ПМА (папилляр-маргинал-алвеоляр) кўрсаткичини аниқлаш.

  • Бу кўрсаткич милк шиллиқ пардасида яллиғланиш жараёнининг даражасини ва тарқалиш кўламини кўрсатади. Умумий милклар сатҳи 100 деб олиниб, фоизларда ифодаланади. Милк сўрғич қисми (С) яллиғланиши билан қирғоқ қисмининг яллиғланиши (М) 2 балл билан; алвеоляр (А) қисмининг яллиғланиши 3 балл билан бахоланади ва қуйидаги формула асосида ҳисоблаб топилади.
  • Демак, бу мисолдан кўриниб турибдики, 12 та тиш атрофидаги милк тўқимаси яллиғланган ва у умумий милк сатҳининг 33,3 фоизини ташкил қилади (оғизда 24 дона тиш мавжуд). Милк шиллиқ пардаси люгол эритмаси билан бўлади.

Милкларда қон оқиш даражасини аниқлаш

  • Қон оқиш белгиларининг мавжудлигини бемордан сўраб-суриштирилиб аниқланади.
  • И даражали ҳолатда қон оқиш белгиси жуда кам ҳолларда бемор шикоятида келтирилади.
  • ИИ даражали ҳолат тишлар тозаланганда ҳар гал аниқланади.
  • ИИИ даражалисида қон оқиш белгиси ўз ўзидан ёки овқат чайнаганда кузатилади.
  •  

Комплек периодонтал индекс(КПИ) ни аниқлаш.

  • Леус П.А.(1988) томонидан таклиф қилинган комплекс периодонтал индекс тиш атрофи тўқимаси холатини сифат ва миқдор жихатдан тўлақонлироқ характерлаш учун 12 ёшгача бўлган болаларда қўлланилади.
  • Мазкур индексни аниқлаш одддий стоматологик инструментлар ёрдамида амалга оширилади. 3-4 ёшли болаларда 55, 51, 65, 75, 71, 85; 7-11 ёшли болаларда 16,11, 26, 36, 31, 46 тишлар атрофидаги пародонт тўқималари; ўсмир ва катта ёшли болаларда 17/16, 11, 26/27, 36/37, 31, 46/47 тишлар атрофидаги тўқималар текширилади.

КПИ ни бахолаш:

  • Кодлар
  • 0 - соғлом пародонт, асбоблар ёрдамида текширилганда ўзгаришлар аниқланмайди;
  • 1 – тиш караши аниқланади, зонд ёрдамида тишлар орасида ёки тиш коронкалари сатхида аниқланади;
  • 2 – милклар қонаши, зонд юритилганда аниқланади;
  • 3 - тиш тошлари, милк усти ёки милк остида аниқланади;
  • 4 – пародонтоал чўнтак, зонд юритиб аниқланади;
  • 5 – тишлар қимирлаши (ИИ-ИИИ даражали патологик тиш қимирлаши)

Ўрганиладиган тишлар бўлмаган тақдирда қўшни тиш атрофидаги пародонт текширилади.

КПИ кўрсаткичини аниқлаш формуласи

н- текширилган тишлар сони

Текшириш натижаларини бахолаш:

0,1-1,0 – пародонт касаллиги бошланиш хавфи мавжуд;

1,1-2,0 – касалликнинг энгил даражаси;

2,1-3,5 – касалликнинг ўрта даражаси;

3,6-5,0 – касалликнинг оғир даражаси.


∑баллар
КПИ=-------------
н
  • Формалин синови. Пародонт хасталикларида клиник чўнтак юзага келганлитини аниқлашда таркибида формалин бўлган эритмадан фойдаланилади. Бундай эритмани тайёрлаш учун 5 мл 40% ли формалин, 20 мл глитсерин 100 мл дистилланган сувда эритилади. Клиник чўнтак бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида эритма кичик пахта турунда ёрдамида тиш-милк чўнтагига охисталик билан киритилади. Хасталик оқибатида клиник чўнтак вужудга келган бўлса, беморда қиска вақт мобайнида кучли оғриқ аниқланади.

Кулаженко усули.

  • Кулаженко усули. Бу усул ёрдамида милк шиллиқ пардаси капилляр қон томирларининг турғунлиги, яъни улар деворининг кенгайиш ва торайиш даражаси аниқланади. Томирларнинг ана шу хусусиятини аниқлаш учун милк шиллиқ пардаси сатҳида қиска вақтли вакуум ҳосил қилинади. Бундай вакуумли зонани ҳосил қилиш учун хаво сўрувчи резина коптокчалар учига диаметри 6-7 мл бўлган шиша найчалар ўрнатилган асбобдан фойдаланиш мумкин. Хавоси сўрилган милк шиллиқ пардаси сатҳида маълум вақтдан кейин гематома ҳосил бўлади. Одатда олинган курак тишлар атрофидаги милк шиллиқ пардасида гематома (қон қўйилиш) белгиси келиб чиқиши учун 50-60 секунд вақт кетади. Пародонтит ва милк яллиғланиши жараёнлари мавжуд бўлган тақдирда вақт камайиб, гематома 10-20 секунд мобайнида юзага келади. Бу хол милк шиллиқ пардаси капиллярлар деворининг турғунлиги сусайганлигидан далолат беради ва яллиғланиш жараёнининг асосий белгиларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Шиллер-Писарев усули

  • Шиллер-Писарев усули тирик тўқималарда гликоген йиғилишини кўрсатади (ёд-крахмал реаксиясига асосланган). Маълумки, яллиғланиш жараёнида шиллиқ қават ҳужайраларида гликоген моддаси кўп йиғилади. Биз бу усулдан фойдаланиб, милк шиллиқ пардасида яллиғланиш жараёнининг бор-йўқлиги, бор бўлса унинг кўламини аниқлаймиз. Шиллер-Писарев эритмаси - 1 г ёд кристали, 2 г калий ёдид тузи ва 40 мл дистилланган сувдан иборат. Кўрсатилган эритма пахта тампонларга шимдирилиб, милк шиллиқ пардасига қўйилади. Натижада шиллиқ парда тўқ қўнгир-жигарранг тусга кирса, бу тўқимада яллиғланиш жараёни борлигини кўрсатади.

Тишларнинг қимирлаш даражасини аниқлаш

  • И даражали ликилдоқликда тишлар қисқич (пинсет) билан қисилиб, оғиз ва дахлиз томонга ҳаракатлантирилганда, улар тиш ёйидан, 1 мм ташқарига ва ичкарига силжийди.
  • ИИ даражали қимирлашида эса тишлар оғиз ва дахлиз ҳамда медиал ва дистал томонга ўз уқидан 1-2 мм га оғади.
  • ИИИ даражали лиқилдоқликда хасталанган тишлар ўз ўқи атрофида айланишининг шохиди бўламиз.

E’tiboringiz uchun rahmat!


Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling