мамлакатларда инфляцияга қарши курашиш ва миллий пул тизимини мустахкамлаш учу насосан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда: - - миллий иқтисодиётни соғломлаштириш, инвестиция фаолиятининг тушиб кетишини бартараф этиш ва иқтисодий ривожланишнинг оқилона даражасини таъминлаш;
- - рақобатбардош, юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уни ривожлантириш мақсадида давлат стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш;
- - халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқариш фондларининг таркибини ўзгартириш ва унда замонавий техника ҳамда технологияларни жорий этиш;
- -тижорат банкларининг инвестиция ва кредит фаолиятини рағбатлантириш;
- - солиқ тизимини такомиллаштириш ва ушбу йўналишда асосий эътиборни солиқларнинг рағбатлантирувчи функциясига қаратиш;
- - давлат томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш;
- - давлат томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш;
- - мамлакат ичида маҳсулотлар, валюта, кредит ер, кўчмас мулк, меҳнат ва қимматли қоғозларининг ягона бозорини шакллантириш ҳамда уни ривожлантириш;
- - пул-кредит сиёсатини иқтисодиётнигн ривожланиши ҳолатига асосан ўзгартириб туриш;
- - ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ва маҳсулотлар, ишлар, хизматларни экспорт қилишни рағбатлантириш;
- - эркин бозор баҳоларини сақлаган ҳолда даромадлар, харажатлар ва нарх-навони давлат томонидан тартибга солиш ва уни назорат қилиш;
- - давлат бюджет тақчиллигини ноинфляцион йўллар билан қисқартириш;
- - давлатнинг стратегик олтин-валюта заҳираларини чуқур таҳлил этиш ва улардан оқилона фойдаланиш.
Инфляциянинг иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари - 1) Ишлаб чиқариш хажми қисқаради, чунки нарх-наволарнинг доимий тарзда тебраниб туриши ишлаб чиқаришни ривожлантиришга бўлган истиқболларга ишончни йўқотишга олиб келади;
- 2) Ишлаб чиқариш соҳасидаги капитал савдо ва воситачилик операцияларига оқиб ўтиши кузатилади. Чунки савдо ва воситачилик соҳаларида капитал айланиши тез амалга ошади ва катта фойда келтиради.
- 3) Нарх-навонинг кескин ва нотекис ўзгариши натижасида чайқовчилик кенгаяди. Инфляция натижасида товар танқислиги (дефицит) юзага чиқади. Ушбу тақчиллик нарх-навонинг кескин кўтарилишига олиб келади;
- 4) Давлат молия ресурслари қадрсизланади. Давлат бюджети даромадлари бюджет харажатлари амалга оширилгунча қадар даврда қадрсизланади.
- 5) Мамлакатда кредит операциялари чекланади. Чунки инфляция даражаси туфайли юридик ва жисмоний шахсларга тижорат банкларидан бериладиган кредитларнинг фоиз даражасиниг юқори даражада ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |