Inflyatsiyaning mohiyati va shakllari


мамлакатларда инфляцияга қарши курашиш ва миллий пул тизимини мустахкамлаш учу насосан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда


Download 2.34 Mb.
bet2/3
Sana03.12.2023
Hajmi2.34 Mb.
#1801236
1   2   3
Bog'liq
Inflatsiya slayd

мамлакатларда инфляцияга қарши курашиш ва миллий пул тизимини мустахкамлаш учу насосан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда:

  • - миллий иқтисодиётни соғломлаштириш, инвестиция фаолиятининг тушиб кетишини бартараф этиш ва иқтисодий ривожланишнинг оқилона даражасини таъминлаш;
  • - рақобатбардош, юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уни ривожлантириш мақсадида давлат стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш;
  • - халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқариш фондларининг таркибини ўзгартириш ва унда замонавий техника ҳамда технологияларни жорий этиш;
  • -тижорат банкларининг инвестиция ва кредит фаолиятини рағбатлантириш;
  • - солиқ тизимини такомиллаштириш ва ушбу йўналишда асосий эътиборни солиқларнинг рағбатлантирувчи функциясига қаратиш;
  • - давлат томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш;
  • - давлат томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш;
  • - мамлакат ичида маҳсулотлар, валюта, кредит ер, кўчмас мулк, меҳнат ва қимматли қоғозларининг ягона бозорини шакллантириш ҳамда уни ривожлантириш;
  • - пул-кредит сиёсатини иқтисодиётнигн ривожланиши ҳолатига асосан ўзгартириб туриш;
  • - ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ва маҳсулотлар, ишлар, хизматларни экспорт қилишни рағбатлантириш;
  • - эркин бозор баҳоларини сақлаган ҳолда даромадлар, харажатлар ва нарх-навони давлат томонидан тартибга солиш ва уни назорат қилиш;
  • - давлат бюджет тақчиллигини ноинфляцион йўллар билан қисқартириш;
  • - давлатнинг стратегик олтин-валюта заҳираларини чуқур таҳлил этиш ва улардан оқилона фойдаланиш.

Инфляциянинг иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари

  • 1) Ишлаб чиқариш хажми қисқаради, чунки нарх-наволарнинг доимий тарзда тебраниб туриши ишлаб чиқаришни ривожлантиришга бўлган истиқболларга ишончни йўқотишга олиб келади;
  • 2) Ишлаб чиқариш соҳасидаги капитал савдо ва воситачилик операцияларига оқиб ўтиши кузатилади. Чунки савдо ва воситачилик соҳаларида капитал айланиши тез амалга ошади ва катта фойда келтиради.
  • 3) Нарх-навонинг кескин ва нотекис ўзгариши натижасида чайқовчилик кенгаяди. Инфляция натижасида товар танқислиги (дефицит) юзага чиқади. Ушбу тақчиллик нарх-навонинг кескин кўтарилишига олиб келади;
  • 4) Давлат молия ресурслари қадрсизланади. Давлат бюджети даромадлари бюджет харажатлари амалга оширилгунча қадар даврда қадрсизланади.
  • 5) Мамлакатда кредит операциялари чекланади. Чунки инфляция даражаси туфайли юридик ва жисмоний шахсларга тижорат банкларидан бериладиган кредитларнинг фоиз даражасиниг юқори даражада ўрнатилади.

Download 2.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling