Информация Хавфсизлиги


Download 0.75 Mb.
bet36/50
Sana16.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1503320
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   50
Bog'liq
Book security

5.6. Куп алфавитли шифрлар

Юкорида тасвирланган усуллардан фаркли равишда куп алфавитли шифрларда шифрлаш учун бир нечта аралаш алфавитлар фойдаланилади. Улар дастлабки шифрланадиган хабар харфларини алмаштиришда навбатма-навбат ишлатилади.


Куп алфавитли шифрларга Вижинер шифри, Энигма шифри, Жефферсон цилиндри ва бошкалар киради. Масалан, Вижинер шифридан фойдаланиш куйидагича олиб борилади. 35 харфдан иборат кирилл алвафитлари туплами дастлабки алфавит харфларини кетма-кет силжитиши натижасида шакллантирилади.
Битта жадвалга келтирилган хамма алфавитлар мажмуи Вижинернинг шифрлаш жадвалини беради (17-расм). Ушбу холда хам шифрлаш учун кодли суз ишлатилади. Унинг харфлари очик матн харфларини алмаштиришда фойдаланиладиган конкрет алфавит танлашни аниклайди. Бу холда шифрлаш жараёни бир-бирига мос келувчи очик матн ва калит суз харфларининг номерларини 35 модул буйича кушиш каби ифодаланади.
Вижинер шифрини шакллантириш мисолини юкорида фойдаланилган информацион хабар ва калит суздан фойдаланиб куриб чикамиз.
Дастлабки хабар "НЕГИЗ" калит сузидан фойдаланиб блокларга булинади. Бизнинг дастлабки очик матнимиз ушбу холда 5 блокка булинади. Вижинер жадвалининг биринчи устунидан Н харфи (калит сузнинг биринчи харфи) билан бошланадиган катордаги алфавитни танлаймиз (17-расм). Шифрматннинг биринчи харфи шу катор ва очик матннинг биринчи харфи билан бошланувчи устун кесишмасида ётади (Н ва М кесишмасида Ь). Кейинги харф калитнинг иккинчи харфи - Е билан бошланувчи катор ва очик матннинг иккинчи харфи билан бошланувчи устун кесишмасидан топилади (бу харф Е). Шунга ухшаш колган харфларнинг шифрлаш амалга оширилади. Натижада, дастлабки очик матн символларига сон жихатдан мос келувчи куйидаги шифрматн хосил булади:
ЬЕЙФР УЂУЭЗ РЕКЭТ НМЛФЗ СНКЕЁ
Вижинер шифрининг криптомустахкамлигини ошириш учун узгарувчи калитдан фойдаланиш мумкин. Бундай калит сифатида хабарни жунатувчи ва кабул килувчига олдиндан маълум бирор матн кулланилиши мумкин.

17-расм. Кирилл алфавити учун Вижинер шифрлаш жадвали.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling