Информация Хавфсизлиги


Download 0.75 Mb.
bet35/50
Sana16.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1503320
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   50
Bog'liq
Book security

5.5. Бир алфавитли шифрлар

Бир алфавитли шифрга мисол сифатида Цезарь шифрини курсатиш мумкин. Бунда дастлабки очик матннинг хар бир харфи санок буйича лотин алфавитининг учинчи харфи билан (циклик силжишни хисобга олиб) алмашади. Бундай шифрни очиш мумкин булган калитни танлаш йули билан амалга оширилади. Калит сифатида маъноли матн хосил булгунича хабардаги харфларни силжитиш катталиги фойдаланилади.


Оддий моноалфавит урнига куйишда А алфавитга тааллукли mi матннинг хар бир белгиси шифрматннинг В алфавитига тааллукли тегишли мос h белги алмаштирилади. А ва В алфавитлар орасидаги мувофиклик кодли жадваллар ёки ифодалар ёрдамида берилади. Масалан, умумлашган “Цезарь шифри”дан фойдаланишда А ва В алфавитлар орасидаги алокани урнатувчи ифода куйидаги куринишга эга булади:
F(hi)=(F(mi)+h)modK,
бу ерда К - алфавитдаги белгилар сони;
h - доимий силжитиш катталиги.
Алфавитларнинг хар бир белгисига тегишли сон куйилади. Шифрматнга утиш h доимий сонни кушиш натижасида амалга оширилади. Бу усулда алфавитни h позициядаги кузгалмас сонга силжитишга шифрлаш эквивалент булиб хисобланади. Агар h=1 булса, масалан, кирилл алфавити учун А харфи Б га, Б харфи В га, Я харфи А га ва хоказо алмаштирилади (16-расм).



16-расм. Бир алфавитли шифрга мисол.


Мисол сифатида юкорида куриб утилган “МАЖЛИС ЭРТАГА ЎТКАЗИЛАДИ” информацион хабарини шифрлаймиз.


Шифрлашдан сунг куйидаги куринишга эга янги хабарни оламиз:
НБСЗМ ЮСУБДА КУЛБИЙМБЕЙ
Бундай шифрнинг ишончлилигини ошириш учун аралаш алфавитдан фойдаланиш мумкин (16-расм). Дастлабки маълумот бундай алфавит кулланилгандан сунг куйидаги куринишни олади:
ЖЙШЭЛ ТРАЙКК БАЪЙЎЗЭЙЕЗ
Бирок, алфавитдаги харфларнинг эхтимолли урин алмаштиришлар сони 35! булишига карамасдан, моноалфавит урин алмаштириш шифрлари юкори мустахкамликка эга эмас хамда хисоблаш техникаси ёрдамида улар тез очилиши мумкин.



Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling