Информация Хавфсизлиги


СКЗИ Верба-О криптосистемаси мисолида информацияни шифрлаш ва электрон-ракамли имзолардан фойдаланиш


Download 0.75 Mb.
bet46/50
Sana16.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1503320
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
Book security

8. СКЗИ Верба-О криптосистемаси мисолида информацияни шифрлаш ва электрон-ракамли имзолардан фойдаланиш


8.1. Информацияни криптографик усулда химоя килиш

Маълумотларни криптографик узгартиришлар (шифрлаш ёрдамида узгартириш ёки ясамаларни тайёрлаш) – уларнинг хавфсизлиги муаммосини ечиш усулларидан биридир.


Маълумотларни шифрлаш улар томонидан куйилаётган информация мазмунини яшириш максадида амалга оширилади. Шифрланган маълумотлардан факатгина хабарни аслига тиклаш имконини берадиган мос калитга эга кишиларгина фойдаланиши мумкин. Шунинг учун шифрланган маълумотлардан калитга эга булмай туриб фойдаланиш имкони йук.
Алока канали оркали узатилаётган шифрланган маълумотларнинг бузилиши кам содир булади. СКЗИ “Верба-OW” шифрлаш усулидан фойдаланиш узатилаётган информациянинг нафакат махфийлигини кафолатлайди, балки унда хосил буладиган бузилиш ва хатоликларни хам самарали аниклайди.
Криптография ишончли равишда маълумотларни химоя килади. Бирок шуни алохида таъкидлаш жоизки, ундан фойдаланиш информация химояси буйича хар кандай муаммонинг мутлак ечилиши дегани эмас. Информацияни химоя килиш муаммосини самарали ечиш учун узига хос ташкилий-техник ва маъмурий тадбирларни куриш зарур. Ушбу тадбирлар информацияни узатиш ва ишлаш техник воситаларининг уз вазифасини тугри бажараётгани ва махфий информация билан ишлашга рухсат этилган хизмат курсатувчи шахс учун мос коидалар урнатилганлиги билан боглик холда булиши лозим.
Криптографиянинг асосий компонентларига маълумотлар, криптографик узгартириш ва калит тааллуклидир.

  • маълумотлар – шифрлашда дастлабки маълумот хабар, натижавий эса - шифрланган хабар хисобланади. Шифрни очишда улар уз урнини алмаштиради. Хабарлар хар хил куринишда булиши мумкин: матн, видеотасвир ва хоказо.

  • криптографик узгартириш – бунда маълумотларни шифрлаш ёки электрон-ракамли имзоларни ишлаб чикиш алгоритми ёрдамида узгартириш тушунилади. Криптографик узгартириш хаммага маълум, лекин фойдаланувчи беркитган хабарнинг калитини билмай туриб хабар мазмунини тиклаш ёки электрон-ракамли имзони калбакилаштириш мумкин эмас. “Шифрлаш” термини узида иккита жараённи бирлаштиради: информацияни шифрлаш ва шифрни очиш.

Агар шифрлаш ва шифрни очиш ягона калит воситасида амалга оширилса, у холда криптографик узгартиришнинг бу алгоритми симметрик, акс холда асимметрик деб номланади.
СКЗИ “Верба-OW” да криптографик узгартиришнинг симметрик алгоритмидан фойдаланилади.

  • шифрлаш калити (алока калити) – маълумотларни криптографик узгартириш алгоритми бир неча параметрларининг аник махфий холатидир. Ушбу холда “калит” термини ягона битли шаблон маъносини билдиради.

Шифрлашда криптографик узгартириш хабари калитдан фойдаланади. У одатдаги эшик ёпадиган калитга ухшаб хабарни бегона кузлардан яширади. Хабарни аслига тиклаш учун эса унга мос калит талаб килинади. Шифрлаш калитидан фойдаланишни чеклаб куйиш мухим ахамиятга эга. Чунки шифрлаш калитига эга хар кандай фойдаланувчи сиз томонингиздан шифрланган хабарни укиши мумкин.
СКЗИ “Верба-OW”да очик калитли механизм кулланилади. Бунда алока калитини шакллантириш учун калитлар жуфти хизмат килади: очик ва махфий шифрлаш калитлари.

30-расм. Маълумотларни шифрлаш.





Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling