Информация
Download 55.79 Kb.
|
ХИСОБЛАНИШ ТАРТИБИГА ЭЪТИРОЗ
- Bu sahifa navigatsiya:
- МЧЖ раҳбари: А.Одилжонов
Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармасига “POYABZAL VODIY” масъулияти чекланган жамияти рахбари А.Одилжоновдан Ушбу орқали Сизнинг 2022 йил 22 август кунги № 20/1-56396-сонли текширув материалларини кўриб чиқишни кечиктириш тўғрисидаги қарорингиз ва Солиқ хисоботига тузатиш киритиш хақидаги талабномангизга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз. Талабномага илова килинган хисоблаш тартиби тўғрисидаги жадвални ўрганиб чиқдик унда баъзи товарлар номи бир хил бўлсада бошқача талқин қилинганлиги маълум бўлди. Керамика махсулотлари,керамик плита, озиқ овқат махсулотлари, филтр ва автомобил эхтиёт қисмлари ва бошқалар бўйича нотўғри ўтказилган тахлил бўйича жадвал илова қилдик. Натижада ҚҚС бўйича 123.381.030 сўм солиқ 38.076.930 сўмга кўп хисобланганлиги, шунингдек кирим хужжати мавжуд бўлмаган 4.366.991.447 сўмлик товарлар реализация қилинган деб нотўғри хулоса қилинганлиги аниқланди, чунки реализация қилинган товарни кирим хужжатлари мавжуд ва ушбу товарлар осмондан тушгани йўқ, уни таъсисчи томонидан Низом жамғармасида 5.000.000.000 сўм белгиланган холда улар товар кўринишида жамиятга кирим қилинган ва асоссиз 569.607.580 сўм фойда солиғи хисоблаб қўйилган. Юқоридагиларга асосан талабномага тақдим этилган асосларимизни инобатга олиб фойда солиғига хисобланган 569.607.580 сўм фойда солиғини ва 38.076.930 сўм ҚҚС ни бекор қилишингизни сўраймиз. Қолган 85.304.100 сўм ҚҚС бўйича қайта хисоботларни топшириб камчиликни бартараф этганлигимизни инобатга олишингизни сўраймиз. Илова: 2 та электрон файлда. “POYABZAL VODIY” МЧЖ раҳбари: А.Одилжонов 2022 йил 28 августь Download 55.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling