Информатика ўқитиш методикаси
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
multimedia-dasturlari-asosida-uvchilarning-fizik-bilimlarini-oshirish-metodikasi
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2021, 7 (104)
Кириш. Бугунги кунда жаҳонда физика таълими соҳасини такомиллаштириш, таълим жараёнига замонавий ўқитиш услубларини, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, физика фани бўйича таълим сифа- тини тубдан ошириш, юқори малакали педагог ва илмий ходимларни тайёрлаш, таълим муассасала- рини замонавий лабораториялар, дарсликлар ва бошқа ўқув жиҳозлари билан таъминлаш, илмий ташкилотларнинг салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш каби масалаларга зарурият туғилмоқда. Жумладан, ўқувчиларнинг физика фанига қизиқишларини кучайтиришга етарли эъти- бор бериш, таълим дастурлари ўқувчиларда мустақил, креатив фикрлашни шакллантиришга ва ривожлантиришга қаратиш, таълим сифатини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар замон талабларига жавоб бериши лозим экан- лиги, физика фани бўйича замонавий дарсликлар яратишни яхши йўлга қўйиш, лаборатория ишла- рини бажариш бўйича қўлланмалар, мультимедиа дастурларини яратишга эътибор қаратиш лозим- лигини замоннинг ўзи тақозо этмоқда. Умумтаълим мактаб ўқувчилари томони- дан физика фанининг ўзлаштирилишида ўқув- илмий лабораторияларда замонавий асбоб- ускуналардан самарали фойдаланиш мумкинлиги, виртуал ўқув лабораториялар асосида физикавий тажрибаларнинг бажариш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда ўқув жараёнида замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Республикамиз ҳаётидаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришлар жамиятнинг юқори малакали, мустаҳкам ва чуқур билимли, ўз устида ишлайдиган, қобилиятли кадрларга бўлган тала- бига мос равишда амалга ошириладиган касбий таълимнинг табиий жараёнига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Ҳозирги кунда янги ўсиб келаётган авлодни ўқитишда илғор педагогик технология- ларни дарс жараёнларига татбиқ қилиш кескин ривожланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожланти- риш концепциясида «Хорижий тил, информатика, математика, физика, кимё, биология фанларини чуқур ўрганишга мўлжалланган дидактик мате- риаллар ва мультимедиа маҳсулотларининг янги авлодларини тайёрлаш» устувор вазифа қилиб белгиланди 1 . Умумтаълим мактаблари учун физика дарс- лиги бўйича мультимедиали электрон дарслик яратиш бугунги кунда жуда долзарб ҳисобланади. Бу борада ҳукуматимиз томонидан ҳам бир қанча қарорлар ишлаб чиқилган. Жумладан, 2021 йил 19 мартдаги “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Респу- бликаси ПҚ-5032-сон қарори мазкур муаммо ечими учун ҳуқуқий асос бўлади 2 . Мақсад. Мультимедиа дастурлари асосида умумтаъ- лим мактаблари ўқувчиларида физик жараён ва ҳодисаларни кузатиш, таҳлил қилиш, физик ҳодисаларни ўрганиш бўйича умумий компетен- цияларни шакллантиришдан иборат. Мавзу бўйича бошқа олимлар илмий асарлари қисқача таҳлили. Бугунги кунда физика фанини ўқитишда замо- навий ахборот технологияларидан фойдаланиш асносида ўқувчиларда физика фанига оид уму- мий компетенцияларни шакллантириш, олам- нинг физик манзарасига оид дунёқарашини кен- гайтириш билан амалий фаолиятларини боғлаган ҳолда физик билимларни ҳаётга татбиқ эта олиш салоҳиятини шакллантириш ва ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Бунинг асосий омил- ларидан бири шундаки, биринчи навбатда ком- пьютернинг техник таъминотида физик билим- лар асосида қурилиши сифатида билсак, иккин- чидан эса физик ҳодисаларни ўқитиш воситаси сифатида қаралади. Бунда маълум бир жис- моний объектни эмас, балки физик жараён ва ҳодисаларни онгли равишда кузатишда ком- пьютер моделлари ўқувчиларда физик билим- ларини оширишга имкон беради. Физик жараён ва ҳодисаларни ўрганишда махсус симуляторлар, 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепция- сини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–5712-сонли Фармони. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами (06/19/5712/3034) 2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартдаги ПҚ-5032-сонли “Физика соҳасидаги таъ- лим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривож- лантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами (07/21/5032/0226) 36 МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling