ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2021, 7 (104)
Macromedia Flash дастурини ишга туширамиз.
Дастурнинг файл менюси орқали янги ҳужжат
яратамиз. Янги ҳужжат ойнасининг юқори чап
қисмида “зарра” тасвирини ясаймиз (3-расм).
Дастурнинг “Timeline” бандидан “Add Moution
Guide” буйруғи ёрдамида объектга йўналтирувчи
ҳаракат қатламини ясаймиз (4-расм).
Ҳосил қилинган қатламда қалам ускунаси
ёрдамида ҳаракат йўналишини, яъни ихтиёрий
ҳаракат йўналишини чизиб оламиз. Ажратилган
объектга контекст менюдан “Create Motion Tween”
буйруғини фаоллаштирамиз. Натижада экранда
объект автоматик равишда йўналтиргичнинг
бошланғич нуқтасига ўтади,
яъни фойдала-
нувчи томонидан олдиндан белгилаб олинган
ҳаракат йўналиши бўйлаб
анимацион тарзда
ҳаракатланади. Анимация саҳнасининг охирги
кадрини белгилаб, контекст менюдан калит кад-
рни қўйиб оламиз.
Охирги кадрда объектни
ажратилган қисмдан чиқариб, йўналтиргичнинг
охирига, яъни чизиб олган траекторияни охи-
рига суриб оламиз. Бу жараён бир неча марта
такрорланиб, алоҳида-алоҳида қатламларда тай-
ёрланади. Натижада
Macromedia Flash дастури
муҳитида заррачаларнинг тартибсиз ҳаракати,
Броун ҳаракатини тасвирлашимиз мумкин
(5-расм).
Аниқ хулоса ва амалий таклифлар.
Таъкидлаш жоизки, баъзи ҳолларда
ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга
физик
1
Macromedia Flash
дастурида тузилган Броун
ҳаракатида “заррача” тасвирини ҳаракатлантириш тро-
екториясини қўйиш ойнаси.
2
Macromedia Flash дастурида тузилган Броун
ҳаракатида “заррачалар” ни тартибсиз ҳаракатланиш
анимацияси тасвири.
Do'stlaringiz bilan baham: