Информатиканинг ахборотлашган жамиятдаги урни ва ахамияти


Download 237.5 Kb.
bet12/17
Sana13.09.2023
Hajmi237.5 Kb.
#1676476
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
informatika fani uning mazmuni va axamiyati.

Таянч иборалар:
Сонли маълумотлар. Бундай турдаги маълумотларга факат сонлар мисол була олади.
Белгили маълумотла хар кандай белгили маълумотнинг киймати ихтиёрий узунликдаги алифбо- ракамли белгилар мажмуидан иборат
Мантикий маълумотлар.бу турдаги маълумотлар ( баъзида бундай маълумотлар Буль кийматлари дейилади) бир-бирини инкор килувчи TRUE (рост) «1» ёки FALSE (ёлгон) «0» кийматларини кабул килади.

Компьютерда кайта ишланадиган маълумотлар уз ичига кундалик турмушда ишлатиладиган барча ахборотларни олади. Албатта, турли касб эгалари узларига керакли булган маълумотлар билан иш юритади. Бундай маълумотларнинг энг асосийлари сонли (ракамли) ва белгили (матнли) ахборотлар хисобланади. Одатда, хар кандай ахборот тизимини яратиш учун бу икки турдаги маълумот шакли етарлидир, чунки фойдаланувчига етказилмокчи булган барча ахборот ракамлар ёки сузлардан иборат булади. Шундай булсада, ахборотлар тизимини яратувчилар яна икки маълумот тури- саналар ва мантикий узгарувчилардан хабардор булиши лозим.


Маълумотларнинг турларини куриб чикамиз.
Белгили маълумотлар.хар кандай белгили маълумотнинг киймати ихтиёрий узунликдаги алифбо- ракамли белгилар мажмуидан иборат (масалан, «5», «ватан», «10+25», …). Маълумотларни бундай ифодалаш энг куп таркалган. Белгили маълумотнинг киймати «1055» га тенг булса, машина бу кийматни осонгина сонга айлантириб олиши хам мумкин.
Купгина тизимларда белгили маълумотнинг узунлиги 255 белги билан чкгараланган. Лекин ишлаб чикариш технологиясининг ривожланиши ахборотлар тизими яратувчиларига кенг имкониятлар очиб бермокда.хозирги пайтда икки улчамли жадваллардан баъзи тизимларда белгили маълумот киймати сифатида узунлиги 30 ёки 40 белги булган бирор турдаги файл номини ёзиш имкониятлари мавжуд.
Бу ном оркали ихтиёрий узунликдаги объектнинг биографиясини уз ичига олган матнли файл ёки объектнинг фотосуратини курсатувчи график файл очиш мумкин.
Бундан ташкари, хозирги замон тизимларида белгили маълумот сифатида ихтиёрий тузилиш ва узунликдаги (шу жумладан, тасвир ва овоз) объектлар сакланиши мумкин.
Сонли маълумотлар. Бундай турдаги маълумотларга факат сонлар мисол була олади. Ахборотлар тизими фойдаланувчилари учун бундай маълумотлар факат улчами ( ракамлар сони) ва унинг аниклиги ( нуктадан кейинги ракамлар сони) нинг ахамияти катта.
Мантикий маълумотлар.бу турдаги маълумотлар ( баъзида бундай маълумотлар Буль кийматлари дейилади) бир-бирини инкор килувчи TRUE (рост) «1» ёки FALSE (ёлгон) «0» кийматларини кабул килади.
Улардан тизимда кузда тутилган максадни амалга ошириш учун бирор объектнинг холатини курсатишда фойдаланиш мумкин. Масалан, «лампа ёник» (TRUE) ёки «лампа учирилган» (FALSE). Мантикий маълумотларнинг информатикадаги ахамияти бекиёс эканлигини информатика курсидан яхши биласиз.
Маълумотларни уч хил куринишда ифодалаш мумкин:иерархик( шажаравий), тармокли ва реляцион( жадвалли)
Бу турларнинг хар бирини алохида куриб чикамиз.
Ирерархик тизим жадваллардан ташкил топган булиб, унда ахборотни излаш жараёни олдиндан берилган тартибда « куриб» чикилади. Ирерархик тизимда элементларни жойлашда дастурлашган тартиб мавжуд.хар бир гурухда бирор бир элемент асосий, колганлари унга нисбатан иккинчи даражали хусусиятга эга булади.керакли элементни танлаш маълум кетма кетликда олиб борилади.
Маълумотларнинг дарахтсимон жойлашишига маълумотларнинг иерархик модели дейилади.
Маълумотларнинг иерархик моделига мос холда яратилган маълумотлар омборига маълумотларнинг иерархик омбори дейилади.
Маълумотларнинг иерархик тизимини яратиш ва ундан фойдаланиш учун яратилган тизимга маълумотлар омборини бошкаришнинг иерархик тизими дейилади.
Иерархик тизимли жадвалнинг биринчисида катор номери ва унда жойлашган махсулот категорияси берилган. Категориялар кейинги сатхда жойлашган махсулот турини излашда керак булади. Иккинчи ва учинчи сатхдаги жадвалда эса хар бир махсулотнинг нархи хакида маълумот берилган. Маълумотлар омборини иерархик тизим тартибида ташкил килиш фойдаланувчи учун маълум кулайликлар яратади.
Тармокли тизим.тармокли тизим иерархик тизимга нисбатан анча кулайликларга эга, чунки бу тизимда маълумот( файллар) уртасида куп йуналишли алокаларни урнатиш мумкин. Бундай алокалар фойдаланувчига керакли маълумот (файл) ни шажаранинг юкори сатхларидаги файлларга мурожат килмасдан топиш имконини беради. Масалан, дукондаги махсулотлар жадвали билан махсулот нархи жадваллари орасида алохида богликлик урнатилиб, у керакли махсулот нархини топиш имконини беради.
Бир погонадаги маълумотнинг бошка погонадаги маълумот билан икки ёки ундан ортик марта богланадиган турига маълумотларнинг тармокли модели дейилади.
Маълумотларнинг тармокли тизимини яратиш ва ундан фойдаланиш учун яратилган тизимга маълумотлар омборини бошкаришнинг тармокли тизими дейилади.
Реляцион тизим.Реляцион тизим 1970 йилда IBM фирмасининг ходими Е.Ф.Кодд томонидан таклиф этилган булиб, хозирги пайтда энг куп таркалган тизимлар каторига киради.Чунки бу тизимда маълумотлар орасида энг кулай богланишларни амалга ошириши мумкин.
Маълумотларнинг реляцион моделига мос холда яратилган маълумотлар омборига маълумотларнинг реляцион омбори дейилади.
Маълумотларнинг реляцион тизимини яратиш ва ундан фойдаланиш учун яратилган тизимга маълумотлар омборини бошкаришнинг реляцион тизими дейилади.
Маълумотларнинг жадвал куринишида сакланишига маълумотларнинг реляцион модели дейилади.
Реляцион тизимдаги элементларда шажаранинг йуклиги туфайли бу кулайликка эришилади.Ахборотни излашда барча элементлардан калит сифатида фойдаланиш мумкин. Яъни ихтиёрий тузилишга эга маълумотни икки улчамли жадвал куринишига келтириш мумкин.
Реляцион тизим сифатида телефон маълумотномасини тузиш масаласини куриб чикамиз. Масала, «хар бир телефон номери курсатилган абонентнинг манзили, унинг категорияси белгиланган руйхатни тузинг» каби укилади.
Маълумотнома бир неча турдаги объектлардан ташкил топган. Объект учун куйидаги маълумотларни танлаб оламиз:

  • Телефон раками

  • Абонент исми (исми, шарифи ва х.к.)

  • Абонент манзили

  • Абонент категорияси (умумий, шахарлараро алокаси таъкикланган)

Барча маълумотларни матнли деб хисоблаймиз. Бу маълумотларга куйидаги номланиш ва узунликларни берамиз:







Устун номи

Маълумотнинг номланиши

Тури

Узунлиги

1

Номер

Телефон раками

Белгили

9

2

Абонент номи

Абонентни белгилаш

Белгили

15

3

Манзили

Абонент манзили

Белгили

40

4

категорияси

Абонент категорияси

Белгили

2

«Категориялар» атамасисифатида икки харфли кодлардан фойдаланамиз; УК- умумий категория, ШТ- шахарлараро алока такикланган категория ва хоказо.
У холда маълумотномани куйидаги жадвал куринишида тасвирлаш мумкин:



Номер

Абонент исми

Манзили

Категория

144-92-61

Косимов Тохир

Т . Малик

Ук

65-32-14

Акбаров Жахонгир

Г .Гулом, 34-101

Шт

118-30-97

Гофурова Зебинисо

Ибн –Сино, 9-6

Ук

22-13-26

Азизова Фарида

Увайсий-16



Ушбу жадвални бирор файл (масалан, Telefon) куринишида компьютер дискига утказилса, телефон маълумотномаси- телефонлар маълумот омборига эга буламиз( омборни кайта ишлашни автоматлаштириш мумкин булади).



Download 237.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling