Инглиз психологи Ф. Галтон тестологиянинг асосчиси ҳисобланиб


Миллий тест тизимини жорий қилиш қандай кетмоқда


Download 42.12 Kb.
bet2/4
Sana15.03.2023
Hajmi42.12 Kb.
#1271178
1   2   3   4
Bog'liq
Тестология

Миллий тест тизимини жорий қилиш қандай кетмоқда
ДТМ, Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиг давлат инспекцияси вакиллари миллий тест тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб беришди. Тест сертификати эгалари давлат ОТМларига ўқишга кириш тестларида тегишли фандан имтиҳон топширмасликлари мумкин бўлади.
3 mart 2021,
Умумтаълим фанларидан билимни баҳолаш бўйича миллий тест тизимини йўлга қўйиш масалалари сешанба куни Тошкентда бўлиб ўтган брифингда муҳокама қилинди. Олдинроқ ёзганимиздек, 2021 йилнинг ўзидан умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга бўлган абитуриентга ОТМга кириш тест синовларида ушбу фандан озод қилинади.
Октябр ойида ҳукумат томонидан тасдиқланган тартибга кўра, биринчи босқичда (1 декабрдан) — она тили ва адабиёт (ўзбек, рус ва қорақалпоқ тиллари учун) ҳамда математика, иккинчи босқичда (1 февралдан) — кимё ва биология ҳамда учинчи босқичда (2022−2024 йиллар) — физика, география, тарих фанларидан тест тизими жорий қилинади.
Она тили ва адабиёт ҳамда математика фанларидан тест топшириш учун 3608 киши рўйхатдан ўтган ва улар учун тест синовлари апрель ойида бўлиб ўтади. 3 мартдан кимё ва биология фанларидан тестга рўйхатга олиш бошланади ва май ойида бу фанлардан тестлар ташкил қилинади.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Одил Қўйсиновнинг таъкидлашича, мактабларда ўқувчиларнинг креатив фикрлашини ривожлантиришга қаратилган ёндашувлар жорий қилинаётган бўлишига қарамасдан, олий таълимга саралашда асосан хотирани текширадиган тестлардан фойдаланилмоқда. Бу ҳолат салбий «wашбаcк» эффектига олиб келмоқда.
Жорий қилинаётган миллий тест тизими шу муаммони ҳал қилишга қаратилган, чунки бу тизимда нафақат ёпиқ тест топшириқлари, балки очиқ тест топшириқлари (очиқ тест топшириқлари — жавоб вариантлари берилмаган, жавобини абитуриентнинг ўзи ёзиши керак бўлган саволлар — таҳр.) ҳам ишлатилади. Тестларнинг мазмуни икки ташкилот — Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълим вазирлиги томонидан назорат қилинади.
Инспекция бошлиғи ўринбосарининг хабар беришича, бу тизимни жорий этиш учун Буюк Британия, АҚШ, Россия давлатларининг тажрибаси, шунингдек, PISA, PIRLS сингари халқаро тестлар ўрганилди. Малакали педагоглар ва методистлардан иборат экспертлар гуруҳи шакллантирилди ва улар учун тестология ва баҳолаш назарияси бўйича семинар ташкил қилинди.
Халқ таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Лазиз Хўжақуловнинг хабар беришича, инспекция ва вазирлик тавсия қилган экспертлар ҳозирги пайтда Давлат тест маркази биносида миллий тизим учун тест топшириқларини шакллантирмоқдалар. Давлат тест маркази эса, ўз навбатида, тестнинг ташкилий масалалари ва хавфсизлигини таъминлаш устида ишламоқда.
Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабовга кўра, Давлат тест маркази сайтида миллий тест тизими учун тестлар спецификациялари эълон қилинган. 3 март куни ДТМ сайтида она тили ва адабиёт ҳамда математика фанларидан тест намуналари таҳлиллари билан эълон қилинади.
Лазиз Хўжақуловнинг таъкидлашича, умумтаълим фанларидан миллий тест тизимида қатнашган абитуриентларда ёзги ОТМларга кириш имтиҳонларида қатнашиш имконияти ҳам сақланиб қолади. Сертификат уч йилга берилади ва абитуриентлар уни кейинги йилларда ҳам ишлатиши мумкин. ОТМларга кириш имтиҳонида абитуриентга тегишли фандан сертификатдаги балларига қараб максимал баллга нисбатан пропорсионал баллар берилади.
Matbuot anjumani ishtirokchilari «Gazeta.uz» muxbirining savollariga javob berishdi.

Download 42.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling