Инновацион иқтисодиёт


-жадвал. Камбағаллик ва бойлик– иқтисодий категория сифатида олимларнинг назарияларида акс эттирилиши5


Download 29.59 Kb.
bet2/2
Sana04.02.2023
Hajmi29.59 Kb.
#1166223
1   2
Bog'liq
Республика конф.9.11.22

1-жадвал.
Камбағаллик ва бойлик– иқтисодий категория сифатида олимларнинг назарияларида акс эттирилиши5

Т.р.

Давр ва босқичлар

Назариялар

Назария муаллифлари

1.

I-босқич.
XV аср

Камбағаллик ва иложсизлик инсонни меҳнатсевар ва ақлли, тадбирли бўлишга мажбур қилади, мол-мулкка эгалик эса халқни бой қилади. Мулкчилик ва хавфсизлик бор жойда албатта бойлик бўлади ва қашшоқлик чекинади

Т.Ман, М.Блаус ва б. (Меркан-тилизм вакиллари)

2.

II-босқич. XVII аср охири ва XVIII аср боши

Бойлик бу бозорларда сотиб олина-диган ва сотиладиган нарсаларнинг суммасидир. Ишчи ва ходимларнинг иш ҳақи иш берувчилар иш ҳақидан тубдан фарқ қилади ва ишчилар иш ҳақи миқдори тирикчилик воситала-ри қиймати минимуми билан белги-ланиши лозим, бу эса қашшоқлик ва меҳнат тушунчасини боғлайди

У.Петти, Ж.Милл, П.Буагидбер (Илк классик мактаб вакиллари)

3.

III-босқич. XVIII аср

Меҳнат ва ер бойлик асосидир, асо-сий бойлик қишлоқ хўжалигида яра-тилади. Унумли меҳнат ва ер – мил-лий бойлик манбаи ҳисобланиб, даро-маднинг аксарият қисми ер эгалари-нинг қўлида тўпланади.

Ф.Кенэ ва А.Тюрго, Дюпон де Немур, Д`Аламбер (Физиократлар)

4.

IV-босқич. XVIII аср охири - XIX аср боши

Эркин бозор муносабатларига ўтиш, рақобатнинг кучайиши, мулкчилик ислоҳотлари, аҳоли ва ишчилар сони-нинг кўпайиши камбағаллар сони-нинг ортишига сабаб бўлади. Айниқ-са, давлат бозорга аралашмаса, аҳоли табақаланиши тезлашади.

А.Смит, Т.Р.Мальтус, Д.Рикардо, Ж.Сей, С.Кери Г.Спенсер (Классик)

5.

V-босқич. XIX-XX аср

Камбағаллик бор жойда бозордаги талаб ва таклиф уларга мос тарзда содир бўлади, фақат бирламчи “нафли” маҳсулотларга талаб кўп бўлади. Аҳолининг турмуш фаровон-лиги уларнинг шахсий эҳтиёжларини қондирилиш даражаси билан белгиланади.
Камбағаллик ҳолати статистик рақамлар асосида таҳлил қилинган, баҳоланган ва ривожланиш тенден-циялари аниқланган, уларга кўра аҳоли фаровонлигини иқтисодий институтлар таъминлашга хизмат қилади.

У.С.Жевонс, К.Менгер, Л.Вальрас,
Е.Б.Баверк (Маржинализм) ҳамда Ле-Пле Фредерик, Ч.Бут, С.Раунтри (Инстутуцио-нализм)

6.

VI-босқич. XIX аср охири XX асрнинг ик-кинчи ярми

Давлат харажатларини қоплаш учун солиқ юкини кўпайтириш зарур, иш ҳақининг 50-60 %и солиқларга кетса, аҳоли фаровонлигини таъминласа бўлади. Фақатгина инқироз шароитида камбағаллар учун солиқ юкини камайтириш ва аксинча бойлар учун солиқ ставкасини ошириш зарур. Шундагина табақалаштириш бўлмайди

Кейнсчилик (Ж.М.Кейнс)

7.

VII-босқич. XX-XXI асрлар

Эркин рақобат бўладиган жойда кам-бағаллар тоифаси албатта вужулга келади, чунки рақобат бор жойда мулкдорлар ва ишбилармонлар бор. Аммо эркин бозор бор жойда адолат-ли тақсимот қонуни амал қилиши керак ва буни давлатнинг ижтимоий йўналтирилган иқтисодий сиёсати амалга ошириши шарт. Мамлакатда камбағаллик даражасининг ўзгари-шида хусусий мулк ва нодавлат тузилмаларининг етакчи ўрин тути-ши илмий асосланган. Аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш энг муҳим вазифалар бўлиши керак

Л.Эрхард, Ф.Хайек, Л.Роббинс (Неолиберал) П.Э.Самуэлсон, А.Сен, К.Джозеф (Неоклассиклар)

Камбағалликни аниқлашда олимлар кўплаб илмий уринишларни амалга оширганлар, аммо барча тадқиқотчиларда бир хил фикрни – ушбу концепция кўп факторли ва тарихий жиҳатдан шартли эканлигини таъкидлашади.


Камбағаллик - бу маълум бир жамиятда мақбул ҳаёт даражасини таъминлаш учун зарур ресурсларнинг доимий етишмаслиги ҳолати. Демак, одамни камбағал деб таснифлашнинг асосий шарти бу ресурсларнинг объектив етишмаслиги. Агар бундай ҳаёт усули ихтиёрий равишда танланган бўлса (фалсафий ёки диний сабабларга кўра), унда камбағал деб ҳисобланмайди6.
С.Роунтре камбағалликни ўрганишда оддий жисмоний саломатликка таъсир этувчи эҳтиёжларга кетаётган маблағларни ҳисоблаб, ушбу йўналишда оилалар саломатлиги учун ишлатилиши зарур бўлган маблағлари таркибига газета, марка, ёзув қоғози, радио, байрамлар, пиво, тамаки ва совғалар учун маблағларни ҳам киритди. Оилаларни ўрганиб чиқиб, у қашшоқликнинг икки тури бор деган хулосага келди: бунда асосий хусусият маблағлардан мақбул фойдаланган ҳолда ҳам асосий эҳтиёжларни қондириш учун маблағлари етарли бўлмаган оилалар; иккиламчи - маблағларнинг асоссиз сарфланиши сабабли асосий эҳтиёжлар қондирилмайдиган оилаларга хосдир. У янгилик сифатида олдин айтилмаган ғояни илгари сурди: камбағал ва исрофгарларни ажратиб ўрганиш зарур, чунки исрофгарлар қашшоқликка таъсир этувчилардир, деди. Шунингдек, у қашшоқлик учун жавобгарликни шахсий ва ижтимоийга ажратди. Маълумотларни таҳлил қилар экан, у қашшоқликни ишсизлик, иш ҳақи даражаси билан боғлаб, муҳтожларнинг ҳақиқий сонини ҳисоблашга ҳаракат қилди. Бунда энг аввал, тўлов, уй-жой шароитлари ва қашшоқлик чегараси мезонларини аниқлаш лозимлигини, кейинги ўринда фақат асосий эҳтиёжларни (озиқ-овқат, турар жой, кийим-кечак) қондириш учун зарур бўлган оилавий даромад асосида аниқлаш лозимлигини таъкидлаган7.
У буни қашшоқликнинг мутлақ чегараси учун олди шахсий даромад даражаси ва тақсимланишидан қатъи назар, фақат озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўзгарганда тартибга солиниши мумкинлигини аниқлаган.
Усуллари ва принциплари бўйича У.Зейтс қашшоқлик назариясининг кейинги ривожланишига ҳам катта таъсир кўрсатди. Йигирманчи асрдаги қашшоқлик тадқиқотчилари, баъзи бир ўзгаришларни амалга оширишга уринишларига қарамай, уларни деярли нусхалашган. қашшоқликни ёъқ қилмаслик билан. Буни камайтириш мумкин, аммо бунинг учун аҳолининг умумий фаровонлигини ошириш зарур8.
1979 йилда Питер Таунсенднинг Буюк Британияда қашшоқлик ҳақидаги йирик асари нашр этилди. Унинг тадқиқот маърузасида 1960 ва 1970 йилларда ўтказилган Британиядаги қашшоқлик, муаллиф тадқиқот давомида ҳам, унинг натижаларига ҳам ҳал қилувчи таъсир кўрсатган қашшоқлик таърифини келтиради: “Агар аҳолининг аксарият қисми овқатланиш, уй-жой олишга ҳаракат қилиш, кўпчилик учун мавжуд бўлган ҳаёт лаззатларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмасалар, унда шу одамлар, оилалар ва аҳоли гуруҳлари қашшоқликда яшашга маҳкум. Улар ўзлари тенгсизлик бўлаётганини ҳис қилишларига таъсир этадиган жамиятда яшаши мумкин"9.
Таунсенд "қашшоқлик" атамасини жуда кенг ишлатгани учун танқид қилинди, аммо унинг нисбатан қашшоқлик ҳамма жамиятда мавжуд деган хулосаси кенг тарқалган. Таусенддан фарқли ўлароқ, Мак ва Ленсли шахсий харажатлар билан боғлиқ бўлган қашшоқлик концепциясини таклиф қилдилар ва бунда давлат харажатларини ҳисобга олмадилар.
Маҳаллий илм-фанда "қашшоқлик" тушунчасининг ҳали ҳам умумеътироф этилган таърифи мавжуд эмас ва турли хил сўровномаларни ўтказишда улар ушбу ҳодисани аниқ ўрганиш мақсадига мувофиқ бир томондан тасвирлайдиган таърифлардан фойдаланадилар.
Камбағаллик, бизнинг фикримизча, жуда кенг тушунча ҳисобланади. Камбағаллик инсон “моддий ва маънавий фаолиятининг сезиларли пасайиши” ҳисобланади. Бу иқтисодий категорияга инсоннинг иқтисодий аҳволи ёки маълум бир минимал эҳтиёжларни қондира олмайдиган одамлар гуруҳлари киритилади. Бунда ҳаёт учун зарур бўлган, меҳнат қобилиятини сақлаш ва яхшилашга, шунингдек, авлодини давом эттириш ва соғлом турмуш даражасини кечиришга қаратилган фаолиятни тушуниш мумкин. Камбағаллар жамиятнинг заиф қатламидир, у бир томондан мамлакат тараққиётини секинлаштирса, бошқа томондан етарли пулга эга бўлмаган ёки истеъмол даражаси етарли бўлмаганлар қатламини ташкил этади. Бу аҳоли қатламидаги муаммолар дунё бўйича жамият муаммосига айланиб улгурган. Камбағалликни бошини кечираётган одамларнинг уйи, овқати ёки умуман бирламчи эҳтиёжини қондиришга ҳам лаёқати бўлмаслиги мумкин. Бунда камбағаллик тушунчаси буткул қашшоқликка олиб келади Айниқса, камбағаллик глобал муаммо – тўйиб овқатланмаслик ёки саводхонлик даражасининг ўзгаришига олиб келадиган муносиб саломатлик ҳолатига олиб келмоқдаки, бу ҳолат давлатларнинг ижтимоий-сиёсий муаммосини келтириб чиқармоқда. Қашшоқлик ҳар доим ривожланишни пастга тортадиган жараёндир. Бугунги кунда дунёнинг буюк кучлари қашшоқлик ва тенгсизликка қарши курашмоқда, аммо кам ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг камбағалликка қарши кураши оғир кечмоқда.
Қашшоқлик нафақат энг кам даромад, балки дунё амалиётида исботланган авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ўзига хос турмуш тарзи ва услубидир. Камбағаллик хулқ-атвор нормаларини, идрок этиш стереотипларини ва махсус психологияни шакллантиришда ҳам намоён бўлувчи иқтисодий-ижтимоий категориядир.



1Доклад ООН о Целях в области устойчивого развития, 2019 год

2Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, 2020 йил 29 январь

3 https://unic.un.org/aroundworld/unics/common/documents/publications/

4Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. М., 1962; Мальтус Т.Р. Опыт закона о населении. М, 1895, Ricardo David (1817) On the Principles of Political Economy and Taxation. Piero Sraffa (Ed.) Works and Correspondence of David Ricardo, Volume I, Cambridge University Press, 1951, p. 135. 33

5


6Слезингер Г.Э. “Социальная экономика” -М.: «Дело и сервис», 2001. 360 с ;
Магомаев М.М. Качество жизни населения: теория, методология и механизмы. Монография. – Махачкала: ИПЦ ДГУ, 2006. С. 76.

7С.Роунтри. «Бедности и государства всеобщего благосостояния», ВБ/1951
https://archive.org/stream/poverty00unkngoog#page/n10/mode/2up Маколи Аластер Определение и измерение бедности // Бедность: взгляд ученых на проблему. - М., 1994. С.25-26.

8 Уильям Зейтs “Где они живут? Показатели уровней бедности, среднего потребления и среднего класса в Центральной Азии на раённом уровне” -wseitz@worldbank.org; Williams F. Social Policy: a critical introduction. L. 1994

9 Томпсон Д.Л., Пристли Д. Социология. М., 1998. С. 353.




Download 29.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling