Инновацион иқтисодиёт


Download 29.59 Kb.
bet1/2
Sana04.02.2023
Hajmi29.59 Kb.
#1166223
  1   2
Bog'liq
Республика конф.9.11.22


КАМБАҒАЛЛИК ВА УНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ТАДҚИҚОТЛАР, КАМБАҒАЛЛИКНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
А.Хушвақов – ҚарМИИ “Инновацион иқтисодиёт”
кафедраси докторанти
Аннотация. Ушбу мақолада камбағаллик тушунчаси, унга берилган таърифлар, камбағаллик ва уни қисқартиришнинг назарий асослари акс эттирилган. Мақолада қашшоқлик тоифасини ўрганиш ва қашшоқликни шакллантирувчи омилларни аниқлаш, қашшоқликни камайтиришнинг асосий йўналишлари ҳақида фикрлар берилган.
Калит сўзлар: камбағаллик, қашшоқлик, камбағалликни қисқартириш, қашшоқликни шакллантирувчи омиллар.
Аннотация. В данной статье представлены понятие бедности, её определения, бедность и теоретические основы её снижения. В статье даны представления об изучении категории бедности и определении факторов, формирующих бедность, и основные направления снижения бедности.
Ключевые слова: бедность, сокращение бедности, факторы, формирующие бедность.
Annotation. This article presents the concept of poverty, its definitions, poverty and the theoretical foundations of its reduction. The article gives ideas about the study of the category of poverty and the definition of the factors that form poverty, and the main directions for reducing poverty.
Keywords: poverty, poverty reduction, factors that shape poverty

БМТ томонидан 2015 йилнинг 25 сентябрида барқарор ривожланишни таъминлаш, камбағаллик муамосини бартараф этиш, инсонларнинг эркин яшаш ва табиат ресурсларидан фойдаланишда тенгсизликка барҳам бериш, очлик ва бошпанасизликни олдини олиш, атроф-муҳитни тоза сақлаш ва келажак авлодларга бус-бутун ҳолда неъматлардан баҳраманд бўлишликни таъминлаш мақсадида “Дунёмизни ўзгартириш: 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Кун тартиби” дастури 193 давлат томонидан маъқулланиб қабул қилинган. Ушбу муҳим ҳужжат барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қиладиган 17 та бош мақсад, 169 та мақсадли вазифа ва 230 та кўрсаткични қамраб олган бўлиб, келажакда сайёрамизда истиқомат қилаётган аҳолининг ўткир муаммолар сирасига кирадиган қашшоқлик ва очликка барҳам бериш, тўйиб овқат емасликни олдини олиш, иқлим ўзгаришларига дош бериш орқали инклюзив ўсишни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш каби муаммоларни ўз ичига қамраб олади1.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида камбағалликни қисқартириш устувор вазифалардан бири сифатида белгилаган бўлса, 2020 йил 29 декабрдаги Мурожаатномасида камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари ва йўналишлари борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мурожаатномада таъкидлаганидек: “Ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда аҳолининг аксарият қисми етарли даромад манбаига эга эмаслиги сир эмас. Ҳар қандай мамлакатда бўлгани каби бизда ҳам кам таъминланган аҳоли қатламлари мавжуд. Турли ҳисоб-китобларга кўра, улар тахминан 12-15 фоизни ташкил этади. Бу ўринда гап кичкина рақамлар эмас, балки аҳолимизнинг 4-5 миллионлик вакиллари ҳақида бормоқда. Бу уларнинг бир кунлик даромади 10-13 минг сўмдан ошмаяпти, дегани. Ёки бир оилада машина ҳам, чорва ҳам бўлиши мумкин, лекин бир киши оғир касал бўлса, оила даромадининг камида 70 фоизи уни даволатишга кетади. Хўш бундай оилани ўзига тўқ дейиш мумкинми? Президент сифатида мени одамларимизнинг овқатланиши, даволаниши, болаларини ўқитиши, кийинтириши каби ҳаётий эҳтиёжлари нима бўлаяпти, деган савол ҳар куни қийнайди. Камбағалликни камайтириш – бу аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий, ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, демакдир”2.
Бирлашган миллатлар ташкилоти Иқтисодий ва ижтимоий Кенгаши берган таърифга кўра, камбағаллик – одамлар, уй хўжаликлари ва жамоаларнинг ҳимояланмаганлиги, ночорлиги ҳамда зарурий ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятининг чекланганлигидир3. Яъни, тирикчилик учун зарур бўлган минимал эҳтиёжларни қондиришга етарли даромади бўлмаган, оғир касалликка чалинган, ишсиз аҳолини камбағал деб аталади.
Қашшоқлик, камбағаллик - жамият ҳаётий фаолиятининг натижасидир. Шахсни мулкдан, унинг маҳсулотидан, шарт-шароитларидан бегоналаштириш ўзини англаш ва ҳар томонлама ривожланишдан қолдиради, моддий эҳтиёжларни тўлақонли қондирилмаслигига сабабчи бўлади. Камбағалликни тугатиб бўлмайди, чунки бу инсон табиати ва бозор иқтисодиёти қонун-қоидаларидан келиб чиқади. Аммо камбағалликни қисқартириб бўлади, унинг учун давлат томонидан ҳам олиб борилаётган иқтисодий-ижтимоий сиёсат, рақобат, мотивацион факторлар ҳал қилувчи ролни ўйнаб, бевосита таъсир қилади. Қашшоқлик муаммоси доимо ижтимоий ва фалсафий акс эттириш мавзуси бўлиб келган. Иқтисодий либераллик йўналишнинг етакчи мутафаккирлари А.Смит, Т.Мальтус, Д.Рикардо қашшоқлик – анъанавий жамиятдан индустрлашган жамиятга ўтишдаги муқаррар натижадир, - деб ҳисоблашган4.
Қашшоқлик тоифасини ўрганиш ва қашшоқликни шакллантирувчи омилларни аниқлаш, мамлакатлардаги ҳақиқий қашшоқлик даражаси ҳамда уни камайтиришнинг асосий йўналишларини асослаш, кенг эмпирик материалларни ўрганиш, турли хил нарсаларни таққослаш, қашшоқлик тоифасини ўрганишдаги ёндашувлар юқорида тилга олинга олимлар асарларида баён этилган. Уларнинг фикрига кўра, мақсадга эришиш учун бир қатор вазифаларни ҳал қилиш керак. Ушбу вазифалар қуйидагилардан иборат:
- камбағалликнинг муҳим хусусиятлари ва эволюциясини кўриб чиқиш;
- замонавий иқтисодий тизимда камбағалликни тоифа сифатидаги таърифларига аниқлик киритиш;
- камбағалликни баҳолаш бўйича услубий ёндашувларни ўрганиш;
- камбағаллик ривожланишининг глобал тенденциялари ва уларга қарши курашиш усулларини ўрганиш;
- ҳар бир мамлакатда камбағалликка таъсир этувчи омиллар, келиб чиқиш сабаблари ва хусусиятларини аниқлаш;
- камбағалликнинг асосий қарама-қаршиликларини аниқлаш ва уларни ҳал қилиш йўлларини таклиф қилиш;
- институционал ёндашув доирасида камбағалликка қарши кураш ва уни қисқартиришнинг асосий йўналишлари, стратегияларни ишлаб чиқиш;
- камбағалликка қарши курашнинг устувор институтларни аниқлаш.
Олимларнинг камбағалликка нисбатан ёндашувлари қуйидаги 1-жадвалда ҳам акс эттирилди.


Download 29.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling