Тошкент давлат юридик университети модуль – конституциявий ҳУҚУҚ (ўқитувчи:)


Download 134 Kb.
bet1/13
Sana25.01.2023
Hajmi134 Kb.
#1118660
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-мавзу


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ


МОДУЛЬ – КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ (ўқитувчи:)


1-МАВЗУ: КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚҚА КИРИШ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ТУЗУМ ПРИНЦИПЛАРИ


1. Дарс машғулоти натижаларимазкур ўқув машғулоти талабада Конституциявий ҳуқуқнинг миллий ҳуқуқ тизимида тутган ўрни, Конституция назарияси ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши ва такомиллашуви, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузум принциплари давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, Конституция ва қонуннинг устунлиги, ташқи сиёсат ва уларнинг конституциявий асослари ҳақида билимларини шакллантиради. Ўқув машғулоти натижасида талаба конституциявий ҳуқуқнинг фан, ҳуқуқ соҳаси, модул сифатида тушуниш ҳақида, конституцияларнинг вужудга келиши, вазифалари, функциялари, принциплари, турлари, ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби, тузилиши ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинишига бўлган зарурат, тарихи ва амалдаги Конституциясига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалари ҳамда уни амалга ошириш тартиби, суверенитет турлари сифатида давлат суверенитети тушунчаси ва зарурий элементлари, халқ ҳокимиятчилиги амалга ошириш шакллари ва тартиби, Конституция ва қонуннинг устунлиги аҳамияти ва таъминлаш тартиби, Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг аосий қоидалари ҳақида тасаввурга эга бўлади.


Конституциявий ҳуқуқ деганда нима тушунилади?
Конституциявий ҳуқуқ тушунчаси уч хил маънода тушуниш лозим: мустақил ҳуқуқ соҳаси; мустақил фан; модуль.
Конституциявий ҳуқуқ бошқа хорижий мамлакатлардаги каби Ўзбекистонда ҳам ҳуқуқни алоҳида тармоғи бўлиб, мамлакатнинг ҳуқуқ тизимининг таркибига киради ва шу билан бирга у ҳуқуқ тизимида етакчи ҳуқуқ соҳаси ҳисобланади.
Мустақил ҳуқуқ соҳаси сифатида конституциявий ҳуқуқ – шахс, жамият ва давлат ўртасида вужудга келадиган ва давлат ҳокимиятини амалга ошириш жараёнида пайдо бўладиган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган муносабатларни тартибга солувчи конституциявий ҳуқуқий нормалар тизими (йиғиндиси)дир.
Мустақил фан сифатида конституциявий ҳуқуқ фани – конституциявий-ҳуқуқий меъёрлар, тамойиллар ва муассаса (институт)лар, шунингдек, улар тартибга соладиган ёки тартибга солиши лозим ва мумкин бўлган ижтимоий муносабатларни ўрганади.

Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling