Тошкент давлат юридик университети модуль – конституциявий ҳУҚУҚ (ўқитувчи:)


Конституцияни бекор қилиш тартиби


Download 134 Kb.
bet5/13
Sana25.01.2023
Hajmi134 Kb.
#1118660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-мавзу

Конституцияни бекор қилиш тартиби ҳар бир мамлакатда турлича бўлиши мумкин. Конституцияни бекор қилиш давлат тузумининг ўзгариши, обйектив реалликда вужудга келган ҳодисалар (давлат тўнтариши, сиёсий режимнинг амалдаги Конституциявий тузумнинг ўзгариши) сабаб бўлиши мумкин. Мамлакатда Янги Конституцияни қабул қилиниши натижасида аввалги Конституция ўз кучини йўқотади.
Одатда, Конституцияни уруш ёки фавқулодда ҳолат даврида қайта кўриш мумкин эмас. Мексикада Конституция умуман ўзгартирилмайдиган ҳужжат сифатида қаралади.
Айрим мамлакатлар Конституцияларида Конституцияни бекор қилиш муддати белгилаб қўйилиши мумкин. (Масалан Белгия).


Конституциялар ички тузилиши қандай қисмлардан иборат?
Конституцияларининг тузилиши асосан қўйидаги қисмлардан иборат бўлади: муқаддима, асосий қисм, хулоса, қўшимча ва иловалар.
Муқаддимада одатда, Конституция мақсадлари баён қилинади, унинг юзага келишининг тарихий шарт-шароитлари тавсифлаб берилади, баъзан эса ҳуқуқлар ва эркинликлар ёхуд давлат сиёсатининг раҳбарий ибтидолари эълон қилинади. Конституциянинг ушбу қисми сиёсий ва ғоявий нуқтаи назардан жуда муҳимдир.
Муқаддимадаги қоидалар ҳуқуқий нормалар бўлиб ҳисобланмасада, бошқа қоидаларни шарҳлаш ва қўллашда норматив аҳамиятига эгадир, яъни Муқаддималар Конституция нормалар шарҳланиши лозим бўлган йўналишларни кўрсатиб беради.
Конституциянинг Асосий қисмида ҳуқуқ ва эркинликлар, ижтимоий тузум асослари, давлат органларининг тизими ва статуси (даражаси) давлат тимсоллари, Конституцияга ўзгаришлар киритиш тартиби Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясидаги нормалар берилади. Давлат органлари статуси тўғрисидаги нормалар одатда ҳокимиятнинг тақсимланиши принципига мос равишда берилади; кўпинча аввал парламент тўғрисидаги, ундан кейин суд ҳокимияти тўғрисидаги ва ниҳоят маҳаллий ҳокимиятнинг ташкил этилиши тўғрисидаги нормалар берилади. Баъзан эса бутунлай бошқача тартиб ҳам кўзга ташланади. Масалан, Испания Конституциясида аввал бошида давлат бошлиғи тўғрисидаги, сўнгра эса Конституциявий адлия органлари тўғрисидаги нормалар берилган. Баъзан нормаларнинг берилиш тартиби давлатдаги баъзи органларнинг бошқаларига нисбатан устуворроқ нуфузга эга эканлигини кўрсатади. Масалан, Франция Конституциясининг Асосий қисмида аввало Республика Президенти тўғрисидаги, иккинчи ўринда ҳукумат тўғрисидаги нормалар берилган.

Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling