Тошкент давлат юридик университети модуль – конституциявий ҳУҚУҚ (ўқитувчи:)
Конституциялар назарий жиҳатдан қандай турларга бўлиш мумкин?
Download 134 Kb.
|
1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчидан
- Иккинчидан
- ижтимоий мазмунга
Конституциялар назарий жиҳатдан қандай турларга бўлиш мумкин?
Конституцияларни турли гуруҳларга бўлиш табиийдир. Ҳар қандай классификация конституцияларни у ёки бу жихатини яққолроқ, кўрсатиш учун хизмат қилади. Турли мамлакатлардаги конституцияларни турли мезонларга (критерияларга) асосланиб, ҳар хил гуруҳларга (турларга) бўлиш мумкин. Биринчидан, конституцияларни уларнинг моҳиятига кўра қуйидаги турларга бўлиш мумкин: 1. Юридик Конституция (формал) - давлатнинг Асосий Қонуни. 2. Ижтимоий (социал) Конституция (амалий) - амалдаги реал ижтимоий муносабатлар тартибга солинади. 1. Тирик Конституция - АҚШ Олий Суди бу Конституцияни ўзгараётган ижтимоий мезонларига мослаб келмоқда. 2. Фиктив (сохта) Конституция - СССРнинг 1936 йил Конституцияси. 1. Моддий Конституция - конституциявий тузум ва инсон ҳуқуқларини тартибга солувчи қонундир. 2. Формал Конституция - Асосий Қонун бўлиб, алоҳида тартибда қабул қилинади ва олий юридик кучга эга. Иккинчидан, конституцияларни шаклига кўра қуйидаги турларга бўлиш мумкин: 1. Ёзма конституциялар. 2. Оғзаки (ёзилмаган) конституциялар - Буюк Британия, Янги Зеландия, Бутан каби давлатлар Конституциялари. 1. Яхлит конституциялар - Конституция матни яхлит бўлиб, бир вақтда қабул қилинади. Масалан, Ўзбекистон, Россия, Бразилия Конституциялари яхлит Конституцияларга мисол бўла олади. 2. Яхлит бўлмаган (нояхлит) конституциялар - бундай Конституциялар турли вақтда қабул қилинган қонунлардан иборат бўлади. Масалан, Швеция, Финландия, Исроил конституциялари. 1. Юмшоқ конституциялар - бундай Конституциялар оддий қонунлар каби ўзгартирилади. Масалан, Буюк Британия Конституциясига 350га яқин қонунлар киради ва оддий тартибда ўзгартирилади. 2. Қаттиқ конституциялар - алоҳида мураккаб тартибда ўзгартирилади. Масалан, АҚШ, Россия, Ўзбекистон конституциялари. 1. Доимий конституциялар. Аксарият конституциялар доимийдир. 2. Вақтинчалик (муваққат) конституциялар - Ироқда 1970 йил Бирлашган Араб Амирлигида 1971 йилдан бери ҳаракатда бўлган конституциялар. Учинчидан, конституцияларни уларни ижтимоий мазмунига қараб ҳам бир неча турга бўлиш мумкин. Ҳозирги кунда дунёда 300 дан ортиқ Конституция бор (федератив давлатлар субъектларининг Конституциялари билан бирга). Бу Конституциялар турли тарихий даврда қабул қилинган бўлиб, ҳар хил ижтимоий мазмунга эга. 1. Fарб мамлакатлари Конституциялари. 2. Ривожланаётган мамлакатлар Конституциялари. 3. Ўтиш даври мамлакатлари Конституциялари. 4. Теократик давлатлар Конституциялари. Download 134 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling