Тошкент давлат юридик университети модуль – конституциявий ҳУҚУҚ (ўқитувчи:)


Халқ хокимиятчилиги деганда нима тушунилади?


Download 134 Kb.
bet9/13
Sana25.01.2023
Hajmi134 Kb.
#1118660
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1-мавзу

Халқ хокимиятчилиги деганда нима тушунилади?
Демократия – “demos” (“демос”) халқ ва “kratos” (“кратос”) ҳокимият сўзларининг бирикмасидан тузилиб, "халқ ҳокимиятчилиги" деганидир.
Халқ ҳокимияти – юнонча “демократия” (“demokratia”) сўзининг айнан таржимаси бўлиб, бу ибора илк бор юнон шаҳар-давлатида пайдо бўлган ва кейинчалик бутун дунёга тарқалган ҳамда сиёсий луғатдан мустаҳкам ўрин олган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддаси мамлакатимизда халқ ҳокимиятчилигининг конституциявий асоси ҳисобланади. Ушбу моддага мувофиқ халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади.
Шунингдек, амалдаги Конституциянинг 8-моддасига мувофиқ Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади. Яъни халқ хокимиятчилигини амалга ошириш бу сиёсий ҳуқуқлар сифатида қаралади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида халқ ҳокимиятчилигининг жаҳон конституциявий ривожланиши тажрибасида ишлаб чиқилган қуйидаги иккита шакли ўрнатилган:
1. Тўғридан-тўғри, яъни бевосита демократия – фуқаронинг давлат ишларини ҳал қилишда тўғридан-тўғри иштирок этиши.
2. Вакиллик демократияси, яъни билвосита демократия – фуқаронинг давлат ишларини ҳал этишда ўзи сайлаган вакиллари иштирок этиши.
Жумладан, амалдаги Конституциянинг 9-моддасига мувофиқ жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади. Референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади.
Шунингдек, амалдаги Конституциянинг 32-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади.
Савол: Сизнингча халқ хокимиятчилигининг яна қандай шакллари мавжуд? Фикрингизни ҳуқуқшунос олимлар ёки хорижий мамлакатлар конституциявий тажрибаси билан асосланг?



Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling