Тошкент давлат юридик университети модуль – конституциявий ҳУҚУҚ (ўқитувчи:)
Download 134 Kb.
|
1-мавзу
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2018. – 76 б. Семинар бўйича топшириқлар: 1. Сизнингча конституциявий ҳуқуқни яна қандай маъноларда тушуниш мумкин? Фикрингизни ҳуқуқшунос олимлар ёки хорижий мамлакатлар конституциявий тажрибаси билан асосланг? 2. Сизнингча конституция назариясига яна қандай тушунчаларни киритиш мумкин? Фикрингизни ҳуқуқшунос олимлар ёки хорижий мамлакатлар конституциявий тажрибаси билан асосланг? 3. Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига неча марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган? Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдан кўзланган асосий мақсад нимада? Фикрингизни амалий мисоллар билан асослаб беринг? 4. Конституциявий ҳуқуқи тушунчасига: Биринчи гуруҳ олимлари (Х.Одилқориев, И.Тультеев, Ў.Муҳамедов): “Конституциявий ҳуқуқ – инсоннинг жамият ва давлатдаги мавқеини, ижтимоий тузум асосларини, давлат органларининг ташкил этилиши ва фаолият юритиши, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар тизимидир”, деб таърифлайди; Иккинчи гуруҳ олимлари (А.Саидов, М.Рустамбоев, А.Тўлаганов, Ф.Отахонов ва бошқалар): “Конституциявий ҳуқуқ – давлат тузилишини мустаҳкамловчи, жамиятнинг ҳозирги ва келажагини белгиловчи, жамият ва шахс муносабатларини тартибга солувчи, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳамда давлатнинг маъмурий-ҳудудий тузилишини белгиловчи, давлат органлари тизими ва улар фаолиятининг энг муҳим жиҳатларини мустаҳкамловчи ҳуқуқий нормалар йиғиндисидир”, – деб таъкидлайдилар; О.Т.Хусанов: “Конституциявий ҳуқуқ – Конституциявий тузум асосларини, шахснинг ҳуқуқий ҳолати асосларини, жамият ва шахс муносабатларини, маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши масалаларини, ҳокимиятни ташкил этиш ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари йиғиндисидан иборат ҳуқуқ тармоғи”, – дея таъкидлайди. Download 134 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling