Тошкент давлат юридик университети модуль – конституциявий ҳУҚУҚ (ўқитувчи:)


Download 134 Kb.
bet6/13
Sana25.01.2023
Hajmi134 Kb.
#1118660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-мавзу

Хулоса қисм эса, давлат ҳокимиятининг давомийлигини таъминлашга қаратилган бўлади. Хулосавий қоидаларда турли нормалар бўлиши мумкин. Одатда, хулосада Конституциянинг кучга кириш тартиби, ҳокимиятнинг янгидан ташкил этилаётган органларнинг ташкил этилиш муддатлари, органик ва бошқа Қонунлар чиқарилиш муддатлари, Конституцияларни бекор қилиш тартиби кўрсатилади.


Конституциянинг тўғридан тўғри амал қилиш ва муҳозаси қандай таъминланади?
Мамлакатнинг тараққиёти Конституциявий тузум барқарорлигига, у эса Конституцияни амал қилишига тўғридан-тўғри боғлиқ. Шунинг учун давлатлар Конституция қабул қилиш билан чекланмай, унга амал қилишни таъминлаш чораларини кўрадилар. Бу биринчи навбатда Конституцияларда уларнинг нормалари ҳамма учун бирдай амал қилишини белгилаб қўйилганлигида кўринади. Бундан ташқари конституциянинг амал қилиш ва муҳофазасини таъминлаш мақмсадида алоҳида давлат органлари тузилади. Уларнинг мазкур фаолияти конституциявий назорат деб номланади.
Конституциявий назорат – давлат ҳокимияти органлари фаолияти ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Конституцияга мувофиқлигини текшириш иборат фаолиятдир.
Хорижий мамлакатларда конституциявий назорат фаолиятининг амалга оширирувчи давлат органлари уч гуруҳга ажратилади. Жумладан, биринчи гуруҳ умумий юрисдикция суд органлари (АҚШнинг Олий суди), иккинчи гуруҳ конституциявий юстиция органлари (Европа судлари жумладан, Германия федератив Конституциявий суди) ва квази суд органлари (Франциянинг Конституциявий Кенгаш).
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-16-моддалари амалдаги Конституциянинг амал қилиш ва муҳозасини таъминловчи конституциявий нормалар ҳисобланади.
Ўзбекистонда конституциявий назорат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 108-109-моддалари Конституциявий суд мақоми ва фаолиятига оид конституциявий нормалари ҳисобланади.
Савол: Сизнингча конституция назариясига яна қандай тушунчаларни киритиш мумкин? Фикрингизни ҳуқуқшунос олимлар ёки хорижий мамлакатлар конституциявий тажрибаси билан асосланг?



Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling