Тошкент давлат юридик университети модуль – конституциявий ҳУҚУҚ (ўқитувчи:)


Модуль сифатида конституциявий ҳуқу


Download 134 Kb.
bet2/13
Sana25.01.2023
Hajmi134 Kb.
#1118660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-мавзу

Модуль сифатида конституциявий ҳуқуқ – конституциявий ҳуқуқ соҳасини ва фанини ўрганиш мақсадида таълим муассасаларининг тегишли ўқув режалари ва ўқув дастурларида белгиланган соатлар ва мавзулар кесимдида дарс машғулоти олиб бориладиган ўқув курси тушунилади.
Савол: Сизнингча конституциявий ҳуқуқни яна қандай маъноларда тушуниш мумкин? Фикрингизни ҳуқуқшунос олимлар ёки хорижий мамлакатлар конституциявий тажрибаси билан асосланг?


Конституция назарияси деганда нима тушунилади?
Конституция назарияси конституцияга таърифни, конституцияларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, конституцияларнинг вазифалари ва функцияларини, принципларини, турларини, ишлаб чиқиш ва қабул қилиш тартибини, ички тузилиши, амал қилиши ва муҳофазасига оид назарий тушунчаларни ўз ичига олади.
“Конституция” тушунчаси XVIII аср охирида пайдо бўлиб, Конституцияга жуда кўп таърифлар берилган. “Конституция”га турли хил таърифлар берилган бўлиб, улардан бир неча мисоллар келтирамиз.
Биринчи таъриф: француз давлатшунос олими Ж.Бюрдонинг Конституцияга берган таърифи: “Конституция – сиёсий ҳокимиятларни тайинлаш, ташкил этиш ва фаолият кўрсатишга оид қоидалар йиғиндисидир”.
Иккинчи таърифда эса ушбу (юқоридаги) таърифга америкалик олим К.Берд “Фуқаролар эркинликлари” тушунчасини қўшади.
Учинчи таъриф сифатида нигериялик конституцияшунос Б.Нвабуезенинг таърифини берашимиз мумкин: “Конституция - бу қонун кучига эга бўлган формал ҳужжат бўлиб, унинг ёрдамида жамият ўз-ўзини бошқаради ҳамда ўзининг турли идоралари билан шунингдек, бу идораларнинг фуқаролар билан муносабатларини ўрнатади”.
Конституция энг муҳим олий юридик ҳужжат бўлиб бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан қуйидаги жиҳатлари билан ажралиб туради: конституция давлатнинг Асосий қонунидир; конституция – олий юридик кучга эга; конституция алоҳида тартибда қабул қилинади ва ўзгартирилади; конституция муҳим сиёсий ҳужжатдир; конституция муҳим мафкуравий ҳужжатдир; конституция муҳим юридик ҳужжатдир; конституция миллий ҳуқуқий тизимнинг ўзагини ташкил этади; конституция – ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий маданиятнинг асоси.
Конституция сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва мафкуравий функцияларини амалга оширади.
Конституция ўзида демократизм принципи, инсонпарварлик принципи, конституциянинг устунлиги принципи, конституцияни келажак мақсад, ривожланишни кўзлаш принципи, конституция нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилиш принципи ўзида акс эттиради.



Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling