Тошкент давлат юридик университети модуль – конституциявий ҳУҚУҚ (ўқитувчи:)
Download 134 Kb.
|
1-мавзу
Саволлар:
Юқорида келтириб ўтилган таърифлардан қайси бирини ижобий деб баҳолайсиз? “Конституциявий ҳуқуқ”га бериладиган таъриф қандай элементларни ўз ичига қамраб олиши лозим? Сизнингча, Конституциявий ҳуқуққа қандай таъриф бериш лозим? Сизнингча давлат суверенитетини яна қандай муҳим элементлари мавжуд? Фикрингизни ҳуқуқшунос олимлар ёки хорижий мамлакатлар конституциявий тажрибаси билан асосланг? Сизнингча халқ хокимиятчилигининг яна қандай шакллари мавжуд? Фикрингизни ҳуқуқшунос олимлар ёки хорижий мамлакатлар конституциявий тажрибаси билан асосланг? Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судидан ташқари яна қандай ваколатли органлари фаолият юритади? Фикрингизни Конституция ва қонун нормалари билан асослаб баён этинг? 5.Мутахассислар томонидан Конституцияга қуйидагича таъриф берилган: Биринчи таъриф: француз давлатшунос олими Ж.Бюрдога тегишли бўлиб, “Конституция – сиёсий ҳокимиятларни тайинлаш, ташкил этиш ва фаолият кўрсатишга оид қоидалар йиғиндисидир”. Иккинчи таърифда эса, ушбу (юқоридаги) таърифга америкалик олим К.Берд “Фуқаролар эркинликлари” тушунчасини қўшади. Учинчи таъриф сифатида Нигериялик конституцияшунос Б.Нвабуезенинг таърифини беришимиз мумкин: “Конституция – бу қонун кучига эга бўлган формал ҳужжат бўлиб, унинг ёрдамида жамият ўз-ўзини бошқаради ҳамда ўзининг турли идоралари билан шунингдек, бу идораларнинг фуқаролар билан муносабатларини ўрнатади”. Саволлар: Юқоридаги таърифлардан қайси бири конституциянинг мазмунига мос келади? Ушбу таърифларнинг камчилиги нимада? Сизнингча, Конституцияга қандай таъриф бериш лозим? 6. 2003 йил 15 март санасида Ўзбекистон Республикасида давлат ва жамият ҳаётига доир муҳим масала референдумга қўйилди. Тошкент шаҳар Учтепа туманида вақтинчалик рўйхатда турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси Б.Саидов референдумга овоз бериш учун борганда овоз берувчилар рўйхатида унинг исми шарифи йўқлиги маълум бўлди. Овоз бериш участкаси котиби фуқаро Б. Саидов яшаш жойида вақтинчалик рўйхатда турганлиги туфайли сайловчилар рўйхатига киритилмаганлигини маълум қилди. Доимий турар жойида ташкил этилган овоз бериш участкасида референдумда қатнашиши тўғрисида маълумот берилди. Бундан норози бўлган фуқаро Б.Саидов прокуратура органига шикоят қилди. Прокуратура ходими ушбу масала фуқаролик ишлари бўйича судга тегишли деб шикоятни рад этди. Бу орада референдум тугаб, натижалар чиқди. Савол: 1. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 2. Референдумда овоз бериш тартибини қонун ҳужжатлари асосида ёртинг. 7. Элликқала тумандаги Қишлоқ хўжалиги касб хунар коллежида Ўзбек миллий кураши бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақа бошланиши чоғида кўтарилиши лозим бўлган Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроқлари олиб келинганда, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг ўлчами Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи ўлчамидан кичик экан. Коллеж директори бу ҳолатдан мусобақа бошланишига оз вақт қолган хабардор бўлганлиги боис, бу камчиликни бартараф этолмади. Натижада ўлчамлари ҳар хил бўлган Давлат байроқлари кўтарилди. Бу ҳолатдан хабардор бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари коллеж директорини Давлат байроғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айблади. Коллеж директори эса, бу байроқларни тавсия этган ва келтириб берган мусобақа ташкилотчиларидан бири бўлган туман ҳокимилигини айблади. Савол: 1. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 2. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг хатти-ҳаракатлари қонунийлигини муҳокама қилинг? Download 134 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling