Тошкент давлат юридик университети модуль – конституциявий ҳУҚУҚ (ўқитувчи:)


йил 8 декабрда Олий Кенгашнинг XII чақириқ ХI сессияси бўлиб ўтди


Download 134 Kb.
bet8/13
Sana25.01.2023
Hajmi134 Kb.
#1118660
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1-мавзу

1992 йил 8 декабрда Олий Кенгашнинг XII чақириқ ХI сессияси бўлиб ўтди. Бу сессия тарихий сессия бўлиб, тарихий аҳамиятга эга масалани муҳокама қилди. Сессияда Конституция лойиҳасини тайёрловчи комиссия раиси Ислом Каримов маъруза қилди. Маърузада Конституция лойиҳаси батафсил баён қилиб берилди. Шундан сўнг Конституция лойиҳаси депутатлар муҳокамасидан ўтди. Сессияда лойиҳага 80 га яқин ўзгартириш, қўшимча, аниқликлар киритилди. Айрим таклифлар асосли тарзда рад этилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тузилиши: Муқаддима, 6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш тартиби амалдаги Конституцияси 127 ва 128-моддаларида мустаҳкамланган.
Савол: Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига неча марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган? Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдан кўзланган асосий мақсад нимада? Фикрингизни амалий мисоллар билан асослаб беринг?


Суверенитет турлардан бири сифатида давлат суверенитети деганда нима тушунилади?


Суверенитет – лотинча superareitas (cupra, superios) сўзидан келиб чиққан бўлиб, аслида “энг олий”, “олий ҳокимият” деган маънони англатади.
Назарий жиҳатдан суверенитетнинг уч маънода қўлланилади: миллат суверенитети, халқ суверенитети, давлат суверенитети.
Миллат суверенитети – миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи, яъни ўз тақдирини чет давлатларнинг аралашувисиз белгилаш ҳуқуқи давлат суверенитетнинг асосини ташкил этади.
Халқ суверенитети – халқ ўз иродасини амалга ошириш имкониятига эга бўлади.
Давлат суверенитети – Суверенитет давлатга хос тушунча бўлиб, у билан бирга вужудга келади. Давлат ва унинг хусусияти бўлган суверенитет тарихий ҳодисадир. Суверен давлат ўз ички ва ташқи ишларини бошқа давлатларнинг ҳуқуқларини, шунингдек халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларини бузмаган ҳолда, ўзи хоҳлаганча ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасига мувофиқ Ўзбекистон — суверен демократик республика.
Бундан ташқари амалдаги Конституциянинг 3-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади. Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир.
Мазкур моддалар Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитети ва унинг конституциявий асосларини моҳияти ёритиб беради.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддаси (давлат тили), 5-моддаси (давлат рамзлари), 6-модда (пойтахт) моддалари ҳам Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетининг муҳим элементлари ҳисобланади.
Савол: Сизнингча давлат суверенитетини яна қандай муҳим элементлари мавжуд? Фикрингизни ҳуқуқшунос олимлар ёки хорижий мамлакатлар конституциявий тажрибаси билан асосланг?



Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling