Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати


Download 108.73 Kb.
bet1/22
Sana16.01.2023
Hajmi108.73 Kb.
#1096141
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22

Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати



  1. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назорати тушунчаси, принциплари ва ҳуқуқий асослари.

  2. Назорат қилувчи органлар ва уларнинг ваколатлари.

  3. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назорати шакллари.

  4. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш турлари.


Тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назорати тушунчаси, принциплари ва ҳуқуқий асослари


Назорат иқтисодиётни ва тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш воситаларидан бир ҳисобланади. Давлат назорати давлат органлари томонидан амалга оширилиши муносабати билан уни давлат ҳокимиятини амалга ошириш шаклларидан бири сифатида қараш лозим.
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назорати деганда, тижорат ва нотижорат ташкилотлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабига риоя қилиниши устидан текшириш ва кузатиш тизими тушунилади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назоратини давлат органлари, шу жумладан прокуратура органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:


а) назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холислик ва ошкоралик, яъни бошқа шахсларнинг хоҳиши ва истакларидан, уларнинг субъектив иродаларидан қатъи назар, текширишлар назорат қилувчи органлар ходимлари томонидан суиистеъмолликларсиз тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширишлар ўтказишни
тартибга солувчи қонун нормалари асосида амалга оширишлари лозимлиги;
б) юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк эгалари учун ҳуқуқ ва кафолатларни қонуний ҳимоя қилиш нормаларини кучайтириш даркор. Бу борада хусусий мулкдорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда суд органлари ролини ошириш, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг тадбиркорлик субъектларининг хўжалик ва молиявий фаолиятига ноқонуний аралашуви учун жавобгарлигини кучайтириш биринчи даражали аҳамиятга эга бўлиши лозим”.
в) тадбиркорлик субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилади;
г) тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашмаслик.

Агар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари
тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқласалар, улар ўзларига берилган ваколат доирасида ва муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чора-тадбирларни кўришлари мумкин. Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик ҳолати мавжудлигидан тадбиркорлик субъектларининг бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ёки уни чеклаш учун асос сифатида фойдаланишга ҳақли эмас.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари деҳқон ва фермер хўжаликларининг тадбиркорлик фаолиятига, шу жумладан уларнинг агротехника усулларини, етиштириладиган маҳсулот турини танлашига, ана шу маҳсулотнинг баҳосини ҳамда реализация қилиш йўналишини белгилаш ишларига аралашишга ҳақли эмас, давлат эҳтиёжлари учун мўлжалланган харидлар бундан мустасно.
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ноқонуний қарорлари ёки бошқа ҳаракатлари натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарлар, шу жумладан, бой берилган фойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Download 108.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling