Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати
Назорат қилувчи органлар ва уларнинг ваколатлари Назорат қилувчи органлар
Download 108.73 Kb.
|
Назорат қилувчи органлар ва уларнинг ваколатлари Назорат қилувчи органлар - тадбиркорлик субъектлари
фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган вазирликлар ва идоралардир. Солиқ, молия, прокуратура, ички ишлар, божхона, статистика органлари ва давлат назорат инспекциялари назорат қилувчи органлар сирасига киради. Тадбиркорлик субъектларини текширишни ташкил қилишни янада тартибга солиш, текширишлар сонини камайтириш, турли назорат органлари томонидан амалга ошириладиган текширишларда параллелчилик ва такрорлаш фактларини бартараф этиш, уларнинг корхоналар хўжалик фаолиятига иқтисодий зарар етказувчи асоссиз аралашувига йўл қўймаслик мақсадида, шунингдек тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 ноябрдаги “Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида” ПФ-2114-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг янгиланган таркиби ва у ҳақдаги Низом тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши – махсус ваколатли орган ҳисобланади ва у чиқарган қарорларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга доир қисми назорат қилувчи органлар учун мажбурий ҳисобланади. Махсус ваколатли органнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш масалалари бўйича назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш; тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишнинг, шу жумладан, комплекс текширувлар ҳамда тафтишларнинг назорат қилувчи органлар бир-бирининг ишини такрорлашига йўл қўймайдиган мувофиқлаштирувчи режаларини ишлаб чиқиш; назорат қилувчи органларнинг текширувлар ўтказишнинг мувофиқлаштирувчи режаларига риоя қилишини назорат қилиш 18 Талапина Э.О. О правовом статусе саморегулируемых организаций. // Право и экономика.2003.№11 ҳамда режадан ташқари текширувлар махсус ваколатли орган билан келишмай ўтказилишига йўл қўймаслик. Download 108.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling