1) Камбағаллик
Бу инсоннинг ҳаёти давомида танлов ва имкониятларга эга бўлмаслиги, жамиятда тўлақонли иштирок этиш учун тўсиқларнинг мавжудлиги, бундан ташқари, оиласини боқиши ва кийинтириши, таълим олиши ёки касалхонада даволаниши, бирор соҳада фаолият юритиши ёки даромад олишга имкон берадиган меҳнат билан таъминлаш имкониятлари етишмаслиги ҳамда кредит олиш имкониятининг чекланганлигида намоён бўлади.
2) Қашшоқлик
Одамнинг фақатгина маълум миқдордаги калория олиш учун етарли миқдорда озиқ-овқат сотиб олиш учун етарли пулга эга бўлиши
3) Камбағаллик чегараси
Минимал истеъмол харажатлари миқдори камбағаллик черагараси ҳисобланади
4) Ижтимоий ҳимоя ягона реестри
Мамлакатимизда ижтимоий нафақаларни тайинлаш учун хизмат қиладиган кам таъминланган оилалар ва шахслар рўйхати мавжуд ахборот тизими
5) Харид қобилияти паритети
Мамлакат пул бирлигининг муайян микдордаги товар ва хизматларга айирбошланиш қобилияти, пул бирлигига сотиб олиниши мумкин бўлган товарлар ва хизматлар микдори. Пулнинг Харид қобилияти паритети икки (ёки бир неча) валюта ўртасида муайян товарлар ва хизматлар тўпламини харид этиш қувватлари нисбатини, бошқа мамлакатларнинг пул бирликларида ифодаланган бир мамлакат пул бирлигининг харид қуввати нимага тенг эканлигини кўрсатади. Macалан, бир хил товарлар тўплами АҚШда 1000 доллар, Германияда 2000 евро турса Харид қобилияти паритети 1 доллар=2 евро ёки 1 евро = 0,5 доллар бўлади
6) Инсон капитали
Инсон ва бутун жамиятнинг турли эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланиладиган билимлар, қобилиятлар, малакалар мажмуи
7) Иқтисодий ўсиш
Ялпи ички маҳсулот ва унинг таркибий қисмларининг миқдор ва сифат кўрсаткичларининг бир вақтда ўсиши
8) Энгель коэффициенти
Уй хўжаликларининг умумий истеъмол харажатларида озиқ-овқатга сарфланган улушини ўлчайдиган коэффицент
9) Ялпи ички маҳсулот
Мамлакат иқтисодий фаолиятининг муайян давр (ой, чорак, йил) давомидаги умумий натижаларини тавсифлайдиган кўрсаткич. Мамлакат ҳудудида жойлашган барча корхоналар томонидан жами ишлаб чиқариш омиллари билан ишлаб чиқарилган товарлар, ишлар ва хизматларнинг бозор қийматларидаги ифодаси.
10)
Do'stlaringiz bilan baham: |