Аҳоли даромадлари
аҳолининг маълум вақт давомида пул ва натура шаклида олган даромадлари миқдори
20) Ижтимоий тўловлар
моддий жиҳатдан кам таъминланган мамлакат фуқароларига пул ёки натура шаклида ёрдам кўрсатиш шаклидаги тизим
21) Ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлар
кишиларнинг яшаши, меҳнат қилиши ва маълум иқтисодий мавқега эга бўлиши учун истеъмол этилиши зарур бўлган маҳсулотлар ва хизматлар мажмуи
22) Ишсизлик
аҳоли меҳнатга яроқли қисмининг ўзига иш топа олмай қолиши, меҳнат заҳирасига айланиши
23) Ишсизлик
меҳнат бозорида талаб бўлмаган меҳнатга лаёқатли ишчи кучининг мавжудлиги
24) Ишсиз аҳоли (ишсиз шахслар)
ҳақ тўланадиган иши ёки иш ҳақи (даромад) келтирадиган касбига эга бўлмаган шахслар
25) Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари
ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган ҳамда меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахслар
26) «Бандлик хизмати» ахборот тизими
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнат органларига мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган хизматларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган электрон ахборот тизими
27) Ишсизлик нафақаси
ишсизларни давлат кафолатлари тарзида пул билан та`минлаш тури
28) Иш ўринларини банд қилиш
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ишга жойлаштириш учун ташкилот (иш берувчи) томонидан иш ўринларини ажратиш
29) Меҳнат органлари
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бошқармалари
30) Меҳнат ресурслари
меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар, меҳнатга лаёқатли аҳоли ва банд, ёш ва катта ёшдаги меҳнатга лаёқатли шахслар
31) Кичик бизнес
мустақил мулк эгалигига, хоʻжалик фаолиятини мустақил ташкил этишга асосланган ва ўз тармоғида ҳукмрон мавқе тутмайдиган бизнес
32) Бизнес
даромад келтирадиган, фойда олиш мақсадлари кўзланган ва қонунларга хилоф бўлмаган ҳар қандай ташкилий ва хўжалик фаолияти, тижорат, ишбилармонлик. Бизнес, хоъжалик юритиши кўламига қараб, йирик, ўрта ва кичик турларга бўлинади
33)
Do'stlaringiz bilan baham: |