Давлат бошқаруви усуллари
давлат томонидан бошқарув соҳасидаги вазифалар қандай ҳал қилиниши тушунилади. Улар бошқарув фаолиятини сифат томонини белгилаб беради. Шунинг учун ҳам бошқарув сифатини яхшилаш, унинг самарадорлигини ошириш кўп жиҳатдан бошқарув усулларини такомиллаштиришга боғлиқдир. Давлат ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш йўлида ҳамда вазифа ва функцияларни бажариш учун турли хил усуллардан фойдаланади. Ишонтириш ва мажбурлаш кенг тарқалгани маъмурий усуллардир.
15) Мажбурлов усули
Мажбурлов усули давлатнинг муҳим қуролларидан бўлиб, у давлат бошқарувида кенг қўлланилади. Лекин мажбурлов усули қонун доирасида бўлиши, мажбурлов учун лойиқ хатти-ҳаракатлар бўлиши зарур. Мажбурлов усули жазолашни назарда тутади. Жазо ҳам аниқ қонунда, шунга лойиқ хатти-ҳаракат учун, шу хатти-ҳаракатни ёки ҳаракатсизликни содир этган субъект учунгина қўлланилиши шарт. Давлат бошқарувида мажбурлов жисмоний шахсларга нисбатан ҳам (фуқаролар), юридик шахсларга нисбатан ҳам (давлат органлари, мансабдор шахслар, ННТ) қўлланилади. Давлатнинг мажбурлов чораси қонунларда, қонуности ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
16) Маъмурий-ҳуқуқий мажбурлов
Давлат бошқарувида ҳуқуқий мажбурловнинг алоҳида тури, яьни маъмурий-ҳуқуқий мажбурлов қўлланилиб, у ҳуқуққа хилоф қилмишга нисбатан ҳокимиятдаги субъектлар томонидан ҳуқуқ меъёрларида назарда тутилган мажбурлов чораларини қўллашдан иборатдир. Маъмурий-ҳуқуқий мажбурловнинг уч тури мавжуд бўлиб, булар: огоҳлантириш, маъмурий чеклов ва маъмурий жазодир.
17) Ишонтириш усули
Ишонтириш шундай бошқарув усулики, у тушунтириш, тарбиялаш, рағбатлантириш ва бошқа ахлоқий аҳамиятга эга бўлган чораларни амалга ошириш орқали фуқаролар, мансабдор шахслар ва давлат хизматчилари онгига таъсир кўрсатиш билан амалга оширилади. Ишонтириш – маълум тартиб асосида амалга ошириладиган жараён ҳисобланади ва бу жараён эътибор, ички ишонч, шахснинг онгига таъсир этиш, манфаатдорлигини шакллантириш каби тадбирларни ўз ичига олади.
18)
Do'stlaringiz bilan baham: |