Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси —
ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизими.
24) Фракталлашув —
Фрактал сўзи лотинча “fractus” сўзидан олинган бўлиб, “бўлакланган”, “қисмлардан ташкил топган” деган маънони англатади ва у “fraction, fractional” (бўлув, бўлинма) терминларидан келиб чиққан. Ҳозирги кунга қадар фрактал тушунчаси қатъий таърифга эга эмас, бироқ математик нуқтаи назардан фрактал- касрли ўлчамлар тўпламидан иборат
25) Компромисс —
Даъволарнинг бир қисмидан ўзаро воз кечиш билан ихтиёрий келишув асосида низони ҳал қилишдир. Музокара асосида томонларнинг ўз фикрларини ўзгартириши ва янги умумий фикрни қабул қиладилар. \r\nКомпромисс тушунчаси «тоқат қилиш», «чидаш» деган маъноларда қўлланилади. Шунингдек, «бир гапдан қолиш», «тийилиш», «ўз манфаатини ўйлаб иш тутиш», «қош қуяман деб кўздан айрилмасликни ўйлаб харакатланиш», «рақибини ёқтирмасликни яшириш», «вазиятни ақл билан баҳолаб бориш», «рақиб томон ҳаракатларидан доимий хушёр, сергак бўлиб туриш», «муайян чегарани сақлаб туриш» сингари сўз ва иборалар хос бўлса
26) Консенсус —
Сonsensus — лот. Якдиллик, келишув) —якдиллик асосидаги ҳамкорлик. Консенсус тушунчаси «меҳр», «қалбий ва руҳий яқинлик», «дўстлик», «ўзгалар манфаатларини ўйлаб иш тутиш», «саховат», «муҳаббат», «қадрлаш», «бошқаларни ўзидек билиш», «фидоийлик» сингари тушунчалар билан яқин.
27) Этика —
(юн. эгпоз — хулқ, одат) — ахлоқ ва унинг шахс ҳамда жамият ҳаётидаги ўрнини ўрганувчи фалсафий фан. Этика ахлоқшуносликнинг фалсафий-назарий муаммоларини ва ахлоққа доир дидактик амалий асарларни ўз ичига олади. У инсоният ўз тажрибаси орқали эришган донишмандлик намуналарини ҳикоятлар, ҳикматлар, нақллар, мақоллар тарзида баён этади, кишиларга ахлоқнинг моҳиятини тушунтириб, фалсафий хулосалар чиқаради, уларга ахлоқий қонунқоидаларни ўргатади.
28)
Do'stlaringiz bilan baham: |