Ҳалоллик стандарти —
давлатга бўлган ишончни кучайтириш омили.
15) Коррупция —
шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш
16) Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик —
коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш
17) Ҳалоллик —
ўз маъносига кўра тўғрилик, адолат, софдиллик, самимийлик, иймон сўзлар билан уйғундир.
18) Ростлик, тўғрилик —
ҳар бир ишда мантиқли ёндаша олиш, ҳақиқатни ўз фаолиятининг асосий кўрсаткичи ва мезони деб билиш, ҳамма нарсани ўз номи билан аташга ўтиш.
19) Адолат —
араб тилида “ ҳалол, тўғри, рост, ҳаққоний” деган маъноларни ифода этиб, дунёдаги барча катта ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ислоҳот ва ўзгаришлар айнан адолат, ҳалолликни ўрнатишга даъватдан бошланган.
20) Базавий эҳтиёжлар назарияси —
ушбу концепцияда инсондаги базовий, минимал эхтиёжларнинг қондирилиши ва ижтимоий хизматнинг яхшиланиши, инсон хуқуқларининг таъминланиши, қарорлар қабул қилишга фуқароларнинг жалб этилганлиги муҳим деб топилади. Минимал эхтиёжлар: овқатга, кийимга, уй жой ва уйни жихозлаш; ижтимоий хизмат турлари сифатида – ичимлик суви билан таъминлаш, яшаш жойларини санитария тозалиги ҳолати, жамоат транспорти хизматининг йўлга қўйилганлиги, соғлиқни сақлаш ва таълим назарда тутилади.
21) Манфаатлар тўқнашуви —
шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.
22) Халқ қалбига йўл —
Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир.
23)
Do'stlaringiz bilan baham: |